Гибралтар ҳукумати истеъмолидаги Британиянинг фунт стерлинг пул бирлигида Андалусни фатҳ қилган Ториқ ибн Зиёднинг сурати мавжуд. Фотиҳ Ториқ ибн Зиёднинг сурати нафақат пул бирлигида, балки, Испаниянинг 741 та кўчаси унинг номи билан аталган. Ундан ташқари Испан христианларининг юзлаб кишилари ҳам ушбу ном билан аталади.
Босқинчи кучлар қўмондони Испанияни мустамлака қилиб, халқини қул қилганида испан халқи кўча, мактаб, тоғ ва ҳатто фарзандларини шу ном билан атаган бўлармиди?!
Дунёда бирор миллат мустамлака қилган кишиларини ҳурматламаган ва қадрламаган. Лекин Испанлар бу ишни амалга оширишди. Чунки улар Ториқ ибн Зиёддан босқинчилик муомаласини кўришмаган. Балки, тамаддун, ривожланиш ва гуллаб‑яшнашни кўришди холос.