أهلا وسهلا ومرحبا إلى صحيفتنا
01 / 01

أهلا وسهلا ومرحبا إلى صحيفتنا

Саҳифамизга хуш келибсиз, марҳабо!

Тасвирдаги ҳикматлар-5939

Тўсатдан келган ўлим – Аллоҳ учун амалимни холис қилиб, одамларнинг гапларига эътибор қаратмасликни таълим берди.

 Тўсатдан келган ўлим – намозни аввалги вақтида ўқишни таълим берди. Чунки, охирини топаманми ёки йўқми?!

Тўсатдан келган ўлим – ўлимнинг йўналиши йўқ, уни таъйин қилинган вақти бор, ўша вақтда гарчи соғлом бўлсангиз ҳам келаверишини таълим берди.

Тўсатдан келган ўлим – бугун сотиб олган нарсамга эртага эҳтиёжим тушмас. Аммо бугун ўқимаган Қуръон тиловатига эртага эҳтиёжим тушганини таълим берди. Шундан сўнг Қуръондаги кунлик вазифамни барча нарсадан олдинга қўйдим.

Тўсатдан келган ўлим – кўп истиғфор айтишни таълим берди.

Тўсатдан келган ўлим – ўзим учун кафандан бошқа нарса олмасликни таълим берди. Хонадонини тоат‑ибодат билан обод қилган, қабрини Қуръон ва яхши амаллар билан безаган кимсаларга олқишлар бўлсин!

Тўсатдан келган ўлим – ишонч билан амалга оширилган яхшилик инсонни ёмон ўлимдан сақлашини менга таълим берди.

Тўсатдан келган ўлим – дунёнинг барчаси ва ундаги нарсалар ҳақиқатда ўйин, кўнгил эрмаги ва зеб-зийнатдан, ўзаро фахрланишдан, мол-мулкни ва бола-чақани кўпайтиришдан иборат эканини таълим берди.

Аллоҳим! Ғафлатдаги ўлимдан сақла, дунёдан Ўзинг рози бўлган ҳолда жонимизни ол!

ЭЛЕКТРОН ДАСТУРЛАР

Андроид дастурлар


Рейтинг@Mail.ru

АНВАР АҲМАД

GRAND TA'LIM нодавлат таълим муассасаси катта устози Анвар Аҳмад таълим даргоҳига асос солинган илк кунлардан бери фаолият юритади. Араб тили грамматикасида оид кўплаб дарслик ва адабиётлар тўпловчиси ва муаллифларидан.

arabic.uz сайтининг муҳаррири, "Риёзус солиҳийн", "Ал-Азкор", "Саодатга етакловчи ҳикматлар" ва бошқа кўплаб асарлар таржимони ва нашрга тайёрловчиси.

Анвар Аҳмад 1977 йилда таваллуд топган, оилали 4 нафар фарзанди бор. Миср Араб Республикасининг Азҳари Шариф, ал Азҳар институтлар бўлими, эъдодий ўрта-махсус билим юртини тамомлаган.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг шогирди. "Саҳиҳи Бухорий"дан шайх хазратларидан ижоза олган. “Олтин силсила” таржимонлар гуруҳининг аъзоси.

Аввал Миср Араб республикаси элчихонаси қошидаги фан ва таълим марказида араб тили ўқитувчиси, 2008 йилдан эса GRAND TA’LIM етакчи ўқитувчиларидан.

МАҚСАДИМИЗ

Миллий қадриятларимиз, маънавий бой меросимизни тиклаш ва уларни чуқур ўрганиш, унинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимиз ўртасида тарғиб этиш, имом Замахшарий, Абдураҳмон Жомий каби бобокалонларимиз ижод қилган араб тили ва грамматикасига бўлган рағбатни қондириш, сақланаётган тарихий ва нодир қўлёзмаларни авлодларга етказиш, аждодларимиз ҳаёти, ахлоқи ва юксак маънавиятини ифодаловчи матнларни таржима қилиб, ёшлар қалбида улар қолдирган меросга ҳурмат, эъзоз ва муҳаббат туйғусини шакллантириш.

БИЗ БИЛАН БОҒЛАНИШ:  [email protected]