أهلا وسهلا ومرحبا إلى صحيفتنا
01 / 01

أهلا وسهلا ومرحبا إلى صحيفتنا

Саҳифамизга хуш келибсиз, марҳабо!

Тасвирдаги ҳикматлар-5938

Аллоҳ розилиги учун насиҳат!

Хотинингиз, фарзандларингиз ва атрофингиздаги кишиларни ҳар қанча яхши кўрсангизда, лекин асло уларга эътимод қўйманг ва суянманг. Сиз фақат танҳо Аллоҳга суянинг, фақат Аллоҳга ишонинг, орзуларингизни ҳам Аллоҳдан кутинг, эътиборингиз фақат Аллоҳ розилиги учун бўлсин!

Бир кишининг Султон Абдулҳамид девонида ишлайдиган қариндоши бор эди. У киши камбағал бўлиб қолгани сабаб иш қидириш ниятида ўша мансабда ўтирадиган қариндошининг ҳузурига борди. Қариндоши уни кутиб олди. У киши қариндоши ҳузурида узоқ вақт турди. Қариндоши: "Ҳар гал муҳр босиш учун варақни қўйилса, Султон ўттиз кун мобайнида ҳам муҳр босмади", деди. Кўринишидан қариндоши бу кишининг қалби Аллоҳга эмас, қариндошига суяниб қолганини ва Аллоҳни унутиб қўйганини билгач танбеҳ бериш мақсадида ходимлардан бирига бу қариндошига нисбатан қўпол муомала қилишини таъйинлади. Ходим қовоғини солиб: "Бўлди етар, ўттиз кун турдингиз, қариндош зиёрати уч кун холос", деб у кишига қўпол муомала қилди. Бечора киши ғамгинлик билан йиғлаган ҳолда у ердан чиқиб кетди. Қариндоши хизматчига: "Ортидан боргинчи, у қаерга борар экан", деб айтди. Қараса, у бечора киши карвон саройга бориб, улардан иш талаб қилди. Шу аснода Султон Абдулҳамид унинг талабномасига имзо чекади ва қариндоши у кишини чақиртирди. Шунда қариндоши: "Ўттиз кун давомида сиз менга суяндингиз. Уйдан ғамгин ҳолатда чиқиб кетгач Аллоҳга суянишни бошладингиз, шу аснода Султон талабномангизга имзо чекди", деб хатосини тушунтирди.

Гоҳида инсон, орзусини ўзига ўхшаган бир инсонга боғлаб қўяди. Айнан ўша орзу қилинган инсон барча умидларингизни пучга чиқариб, қўпол муомала қилади. Аслида унинг муомаласи Аллоҳ томонидан сизни адабингизни бериб қўйиш эди. Чунки инсонга боғланиб, эътимод қилиш ҳам махфий ширк сирасига киради.

Сен одам боласидан ҳожатингни ҳаргиз сўрама.

Балки, эшиги асло ёпилмайдиган Зотдан сўра.

Агар сўровни тўхтатсанг Аллоҳ ғазаб қилур.

Одам боласи эса, сўраманг ғазаб қилур!

ЭЛЕКТРОН ДАСТУРЛАР

Андроид дастурлар


Рейтинг@Mail.ru

АНВАР АҲМАД

GRAND TA'LIM нодавлат таълим муассасаси катта устози Анвар Аҳмад таълим даргоҳига асос солинган илк кунлардан бери фаолият юритади. Араб тили грамматикасида оид кўплаб дарслик ва адабиётлар тўпловчиси ва муаллифларидан.

arabic.uz сайтининг муҳаррири, "Риёзус солиҳийн", "Ал-Азкор", "Саодатга етакловчи ҳикматлар" ва бошқа кўплаб асарлар таржимони ва нашрга тайёрловчиси.

Анвар Аҳмад 1977 йилда таваллуд топган, оилали 4 нафар фарзанди бор. Миср Араб Республикасининг Азҳари Шариф, ал Азҳар институтлар бўлими, эъдодий ўрта-махсус билим юртини тамомлаган.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг шогирди. "Саҳиҳи Бухорий"дан шайх хазратларидан ижоза олган. “Олтин силсила” таржимонлар гуруҳининг аъзоси.

Аввал Миср Араб республикаси элчихонаси қошидаги фан ва таълим марказида араб тили ўқитувчиси, 2008 йилдан эса GRAND TA’LIM етакчи ўқитувчиларидан.

МАҚСАДИМИЗ

Миллий қадриятларимиз, маънавий бой меросимизни тиклаш ва уларни чуқур ўрганиш, унинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимиз ўртасида тарғиб этиш, имом Замахшарий, Абдураҳмон Жомий каби бобокалонларимиз ижод қилган араб тили ва грамматикасига бўлган рағбатни қондириш, сақланаётган тарихий ва нодир қўлёзмаларни авлодларга етказиш, аждодларимиз ҳаёти, ахлоқи ва юксак маънавиятини ифодаловчи матнларни таржима қилиб, ёшлар қалбида улар қолдирган меросга ҳурмат, эъзоз ва муҳаббат туйғусини шакллантириш.

БИЗ БИЛАН БОҒЛАНИШ:  [email protected]