Дунё ҳаётида ҳамроҳсиз қолиб ғурбатда яшаш машаққатлидир. Лекин ундан ҳам машаққатлиси, қабрда солиҳ амалсиз ғариб бўлиб қолишдир. Сиз қабрда ҳамроҳ бўлувчи солиҳ амалларни кўпайтириб, ғариб ҳолда қолдирувчи ёмон амаллардан четлашинг!
"То қачон улардан бирига ўлим келганида: "Парвардигор, мени (яна ҳаётга) қайтаринглар. Шояд, мен қолган умримда яхши амал қилсам", деб қолур. Йўқ, (у асло ҳаётга қайтарилмас)" (Мўъминун сураси, 99‑оят).