Ким ўзи билан Аллоҳ орасида маърифат бўлишини истаса, ўзини Аллоҳга сотсин.
Орифларнинг баъзилари: Ҳар қандай қалб Аллоҳни танимаса, Унинг зикри билан ошно бўлмайди, сокин бўлмайди ва шодланмайди.
Имом Жунайд айтдилар:
Агар ўзинг билан Аллоҳ орасида маърифат бўлишини истасанг мендан уч нарсани ёдлаб олгинда, нафсингни сот, У Зот сен учун хоҳлаган нарсани амалга оширади.
Ўйлаб кўр, сен ҳам воқеъликда ўзингга тегишли ҳовлини сотсангда, уни бир киши сотиб олиб мукаммал ҳолда пулини тўласа, ҳовли қонуний томондан пул тўлаган кишининг мулкига айланади. Агар сотиб олган киши икки хонанинг орасига девор тиклашни истаса, сен унга қарши чиқишга ҳаққинг борми? Ҳеч қандай алоқанг йўқ, ахир сен уни сотиб, маблағни қўлга олгансанку? Агар ўзингни Аллоҳга сотсанг ҳам шундай бўлади.
"Албатта, Аллоҳ мўминлардан уларнинг жонлари ва молларини жаннат эвазига сотиб олди" (Тавба сураси, 111‑оят).
Демак, сен сотсанг эътироз қилмайсан. Агар сотмасанг эътироз қилавер. Масалан, сен ўзингни Аллоҳ учун сотсанг, У Зот сени юқорига кўтаради, пастга туширади. Бой қилади, камбағалликка туширади. Тана аъзоингни соғ қилади, касалликка ҳам дучор қилади. Атрофингга одамларни тўплайди, тарқатиб ҳам юборади. Шу пайтда "Мени бунга алоқам йўқ, мен ўзимни сотганман, менга бу нарсаларнинг аҳамияти йўқ", деб айтаман.