"Бас, улар ўзларига эслатма бўлган нарсани унутганларида, ёмонликдан қайтараётганларга нажот бердик ва зулм қилганларни қилган фосиқликлари туфайли шиддатли азоб ила тутдик" (Аъроф сураси, 165‑оят).
Саъдий роҳимаҳуллоҳ ушбу оятнинг тафсирида: "Аллоҳнинг бандалари устидаги қонуни шундайдир. Агар азоб тушгудек бўлса, амру маъруф ва наҳий мункар қилганлар, яъни яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарадиганлар ўша азобдан омонда қоладилар", деб айтдилар.