Ҳакимлардан бири мусибатга дучор бўлганида, дўстлари тасалли бериш учун унинг зиёратига киришди. Шунда ҳаким: "Мен олти қоришмадан дори ясадим", деди. Зиёратчилар: "У қандай дори?" деб сўрашган эди, ҳаким:
Биринчи қоришма: Аллоҳга бўлган ишонч.
Иккинчиси: Барча тақдир қилинган нарсалар содир бўлувчи эканини билиш.
Учинчиси: Синовга учраганларнинг ишлатадиган энг яхши нарсаси бу сабрдир.
Тўртинчиси: Агар сабр қилмасам унда нима нарсага амал қиламан. Мен нафсимнинг бесабрлик қилишида ёрдамчи бўлмайман.
Бешинчиси: Ҳозирги ҳолатимдан ҳам ёмонроқ бўлишим мумкин эдику?!
Олтинчиси: Соат миллари юргани сари рўшнолик, яъни очиқ ва яхши кунлар сари чиқилади.
Шундай бўлгач ғам‑ғуссага не ҳожат!