Ота‑онанинг дуоси ижобат қилингандир. Сен фарзандларинг учун хайрият ва салоҳият сўраб дуо қилишинг лозим. Асло уларнинг зарарига дуоибад қила кўрма. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда: "Ўз жонларингиз, фарзандларингиз ва мол‑мулкингиз зарарига дуо қилманглар. Сўрашингиз Аллоҳ ато этадиган соатга мувофиқ келиб қолса, у ўша дуони ижобат қилиб юборади", дедилар.
Имом Муслим ривояти.