Аср сурасини ўқиганда эришиладиган савоб:
– Вал ъаср – 60 та савоб.
– Иннал инсаана лафий хуср – 140 та савоб.
– Иллаллазийна ааманув ва ъамилус солиҳаат ва тавосав бил ҳаққи ва тавосав биссобр – 500 та савоб.
– Аллоҳнинг изни билан бир неча сонияда 700 та савобга эга бўлдингиз.
Бу сўзни қуйидаги ҳадисга биноан олинган:
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Аллоҳнинг китобидан бир ҳарф ўқиса, унга бир савоб бўлур. Ҳар бир савоб эса ўн мислига кўпайтирилур. Алиф лаам мийм бир ҳарф демайман. Лекин алиф бир ҳарф. Лаам бир ҳарф. Мийм бир ҳарф», дедилар».
Имом Термизий ривояти.
Изоҳ: Бу ҳадиси шарифда Қуръони Каримнинг қироати битмас-туганмас савоб манбаси экани баён қилинмоқда. Қуръони Карим ўқиган одамга ҳар бир ҳарф учун алоҳида савоб берилар экан. Умумий қоидага биноан ҳар бир савоб ўнга кўпайтирилиб бериларди. Бундан Қуръони Каримнинг ўқиган одам учун ҳар бир ҳарф ўқиганига ўн савоб берилиши келиб чиқади. Бунинг ҳаммаси Қуръони Каримнинг чексиз фазлга эга бўлганидан.