Ким ўзини дунё учун бағишласа, дунё у кишига дафн этилиши учун бир бўлак ер туҳфа қилади холос.
– Ким нафсини Аллоҳ учун бағишласа, Аллоҳ унга тақводорлар учун тайёрлаб қўйган кенглиги Ер ва осмон оралигича бўлган жаннатни ато қилади.
– Аллоҳим! Охират ҳаётидан бошқа ҳаёт йўқ!
– Агар қалбинг чанқаса, уни фақат Қуръон билан суғоргин.
– Агар ёлғизликни ҳис қилса, уни Роҳманнинг зикри билан овутгин.
– Ким Аллоҳга талпинса, Аллоҳ унга бошпана беради.
– Ким ишини Аллоҳга топширса, Аллоҳ унга кифоя қилади.
– Ким нафсини Аллоҳга сотса, Аллоҳ уни сотиб олади.
–Роббиси кимга бошпана берса, кифоя қилса ва уни сотиб олса, бас у киши рози бўлиб ва ўзи рози қилса нақадар яхши.