Кишидаги иймон кўрсатгичини, Аллоҳ ва расули ўша кишига фарзанди, отаси ва барча одамлардан маҳбуб экани билан ўлчанади.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Уч нарса борки, улар кимда бўлса, у иймон ҳаловатини топади: Аллоҳ ва Унинг Расули унга бошқа ҳамма нарсадан севимли бўлиши, бир кишини фақат Аллоҳ учун яхши кўриш ва куфрга қайтишни ўтга ташланишни ёқтирмагандек ёқтирмаслик».
Имом Бухорий ривояти.