Мендан оғриқ ва аламнинг давосини сўрашса, мен уларга "сабр", деб айтаман.
– Мендан муваффақиясизликнинг дориси ҳақида сўрашса, мен уларга "қайтадан ҳаракат", деб айтаман.
– Мендан ҳасаднинг шифоси ҳақида сўрашса, мен уларга "ўзини билмаганга солиш", деб айтаман.
– Мендан камбағалликнинг дориси ҳақида сўрашса, мен уларга "қаноат", деб айтаман.
– Мендан заифликнинг шифоси ҳақида сўрашса, мен уларга "иймон", деб айтаман.
– Мендан хунукликнинг дориси ҳақида сўрашса, мен уларга "ахлоқ", деб айтаман.
– Мендан жаҳолатнинг шифоси ҳақида сўрашса, мен уларга "илм", деб айтаман.
– Мендан пасткашликнинг дориси ҳақида сўрашса, мен уларга "сукут", деб айтаман.
– Мендан адоватнинг шифоси ҳақида сўрашса, мен уларга "хайр-эҳсон", деб айтаман.
– Мендан кароҳиятнинг дориси ҳақида сўрашса, мен уларга "муҳаббат", деб айтаман.
– Мендан азоб чекишнинг шифоси ҳақида сўрашса, мен уларга "табассум", деб жавоб бераман.
– Мендан бало ва офат дориси ҳақида сўрашса, мен уларга "алҳамдулиллаҳ", деб жавоб бераман.
– Мендан нафс шифоси ҳақида сўрашса, мен уларга "нафсни тийиш", деб жавоб бераман.
– Мендан чарчоқнинг дориси ҳақида сўрашса, мен уларга "уйқу", деб жавоб бераман.
– Мендан барча нарсанинг шифоси ҳақида сўрашса, мен уларга "эй Робб, деб айтинглар" деган жавобни бераман.