Аллоҳ сени ҳидоят йўлига танласа, сен бошқалардан фарқли ёки ибодатинг сабаб ҳидоятга эришдинг дегани эмас. Балки, у сенга насиб қилган Аллоҳнинг раҳматидир. У Зот сендан ҳидоятни хоҳлаган пайтда тортиб олаверади. Бажарган амалинг ва ибодатингга мағрур бўлма. Аллоҳ йўлидан оғган кимсаларга паст назар билан қарама! Агар Аллоҳнинг раҳмати бўлмаганида сен ҳам ўша саркаш кимсанинг ўрнида бўлар эдинг. Сен тўғри йўлда сабот билан туришингни ўзингни меҳнатинг деб билма. Аллоҳ таоло инсониятнинг саййиди Муҳаммад алайҳиссаломга:
"Агар биз сизни (ҳақ йўлда) собитқадам қилмаганимизда, сиз уларга бир қадар мойил бўлишингизга оз қолди", деб айтган. (Исро сураси, 74‑оят).