Мусулмон олим Абулқосим Заҳровий тарихдаги энг биринчи тиш жарроҳи эканини биласизми?!
Ушбу олим тиш жароҳати учун махсус ускуналарни ихтиро қилган. Ундан ташқари тишни текисловчи ускунани ҳам ясаган. У киши тиш текислашда тилла ва кумуш иплардан фойдаланган. Ўзи таълиф этган китобида тишни суғуриш, милк остидаги синган илдизни суғуриш ҳақида тўхталган. У оғиз, милк ва тишга етадиган касалликлар муолажаси ҳақида ҳам бир фасл ёзган. Оврупа тиббиёт соҳасида ўта қолоқ бўлиб яшаган ўша даврга тўғри келади. Оврупаликлар ўрта асрларда касалликни, гуноҳлар сабабли Аллоҳ юборган азоб, деб эътиқод қилишар эди.