أهلا وسهلا ومرحبا إلى صحيفتنا
01 / 01

أهلا وسهلا ومرحبا إلى صحيفتنا

Саҳифамизга хуш келибсиз, марҳабо!

Тасвирдаги ҳикматлар-5802

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

«Бир киши «Мен, албатта, бирор нарса садақа қиламан», деди-да, садақасини олиб чиқиб, (билмай) уни бир ўғрининг қўлига бериб қўйди. Тонг отганда: «Ўғрига садақа берилибди», деб гапиришди. У эса: «Аллоҳим, Ўзингга ҳамд бўлсин! Мен, албатта, яна бирор садақа қиламан», деди. Садақасини олиб чиқиб, (билмай) уни бир зинокор аёлнинг қўлига бериб қўйди. Тонг отганда: «Бу кеча зинокор аёлга садақа берилибди», деб гапиришди. У эса: «Аллоҳим, зинокор аёлга бўлса-да (садақа қилганим учун) Ўзингга ҳамд бўлсин! Мен, албатта, яна бирор нарса садақа қиламан», деди. Садақасини олиб чиқиб, (билмай) уни бойнинг қўлига бериб қўйди. Тонг отганда: «Бойга садақа берилибди», деб гапиришди. У эса: «Аллоҳим! Ўғри учун ҳам, зинокор аёл учун ҳам, бой учун ҳам Ўзингга ҳамд бўлсин!» деди. Кейин уни олиб келиб, унга: «Ўғрига қилган садақангга келсак, шояд у (бу билан) ўғриликдан тийилса. Зинокор аёлга келсак, шояд у зиносидан тийилса. Бойга келсак, шояд у ибрат олиб, Аллоҳ унга берган нарсадан инфоқ қилса», дейилди».

Изоҳ: Ҳадиснинг сўнгидаги гапларнинг бу одамга қай тарзда айтилгани ҳақида турли эҳтимоллар бор. Уламолар: «Бу ҳодиса унинг тушида ёки ўша даврнинг пайғамбари ҳузурида бўлган бўлиши ёхуд шу гапларни унга бирор олим айтган бўлиши мумкин», дейишади. Муҳими шуки, садақа қилган кишининг нияти холис бўлиб, фақат Аллоҳнинг розилигини кўзлаган, садақани олган кишиларни танимас ҳам эди.

ЭЛЕКТРОН ДАСТУРЛАР

Андроид дастурлар


Рейтинг@Mail.ru

АНВАР АҲМАД

GRAND TA'LIM нодавлат таълим муассасаси катта устози Анвар Аҳмад таълим даргоҳига асос солинган илк кунлардан бери фаолият юритади. Араб тили грамматикасида оид кўплаб дарслик ва адабиётлар тўпловчиси ва муаллифларидан.

arabic.uz сайтининг муҳаррири, "Риёзус солиҳийн", "Ал-Азкор", "Саодатга етакловчи ҳикматлар" ва бошқа кўплаб асарлар таржимони ва нашрга тайёрловчиси.

Анвар Аҳмад 1977 йилда таваллуд топган, оилали 4 нафар фарзанди бор. Миср Араб Республикасининг Азҳари Шариф, ал Азҳар институтлар бўлими, эъдодий ўрта-махсус билим юртини тамомлаган.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг шогирди. "Саҳиҳи Бухорий"дан шайх хазратларидан ижоза олган. “Олтин силсила” таржимонлар гуруҳининг аъзоси.

Аввал Миср Араб республикаси элчихонаси қошидаги фан ва таълим марказида араб тили ўқитувчиси, 2008 йилдан эса GRAND TA’LIM етакчи ўқитувчиларидан.

МАҚСАДИМИЗ

Миллий қадриятларимиз, маънавий бой меросимизни тиклаш ва уларни чуқур ўрганиш, унинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимиз ўртасида тарғиб этиш, имом Замахшарий, Абдураҳмон Жомий каби бобокалонларимиз ижод қилган араб тили ва грамматикасига бўлган рағбатни қондириш, сақланаётган тарихий ва нодир қўлёзмаларни авлодларга етказиш, аждодларимиз ҳаёти, ахлоқи ва юксак маънавиятини ифодаловчи матнларни таржима қилиб, ёшлар қалбида улар қолдирган меросга ҳурмат, эъзоз ва муҳаббат туйғусини шакллантириш.

БИЗ БИЛАН БОҒЛАНИШ:  [email protected]