Қуръонда ҳавойи нафс фақат ёмон ва салбий маънода зикр қилинган. Чунки, ким ҳавойи нафсига эргашса, албатта фасод ишни қилиб, ҳақ, адолат ва ҳикматдан тойилтиради. Аллоҳ таоло бу ҳақда:
"Аллоҳдан бўлган ҳидоятсиз, ўз ҳавои нафсига эргашгандан кўра ҳам гумроҳроқ кимса борми?!" (Қасос сураси, 50‑оят), деб айтган.