"Улардан бир гуруҳнинг диллари (машаққат ва ташналик сабабли) тойилаёзганидан кейин оғир соатда унга (яъни, Пайғамбарга) эргашган эдилар. Сўнг уларнинг тавбаларини (Аллоҳ) қабул қилди" (Тавба сураси, 117‑оят).
Қуроъний таъбир нақадар гўзал!
Оғир ва қийинчилик ҳолатни бир соат, ўткинчи, тез ниҳоя топувчи ва чегараланган, деб айтмоқда. Демак, сиз қийинчиликни ҳаётнинг барчасига тўшаб юборманг.