Абу Юсуф Абдуллоҳ ибн Салом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида, одамлар у зотнинг ҳузурларига ошиқишди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам келганларида мен ҳам у зотни кўриш учун бордим. У зотнинг юзларига кўзим тушгач билдимки, у зотнинг юзлари каззобнинг юзига ўхшамас эди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ўшанда биринчи айтган нарсалари: "Эй одамлар! Ораларингизда саломни ёйинглар, очларга овқат улашинглар, одамлар ухлаётганда намоз ўқинглар, шунда жаннатга омон ҳолда кирасизлар", сўзи эди.