Зубайр ибн Адий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Биз Анас ибн Молик розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига бориб, Ҳажжож золимдан етаётган азиятлар ҳақида шикоят қилдик. Шунда у киши: «Сабр қилинглар! Чунки бирор замон келса, унинг сўнггидан ундан-да ёмонроғи келур. Бу нарса то Раббиларингизга йўлиққунингизгача давом этур. Мен буни набийларингиз (Муҳаммад) соллалоҳу алайҳи васалламдан эшитганман», дедилар».
Имом Бухорий ривоятлари.