Ҳар‑бир саволнинг жавоби бор!
Бир киши халифа Абдулмалик ибн Марвон ҳузурига келиб: "Мен сизга бир сирни айтаман!" деди. Абдулмалик ибн Марвон: "Майли гапир, аммо ёлғон сўзлама, ғийбат гапирма ва тилёғламалик қилма", деб жавоб бердилар. Шунда ҳалиги киши: "Ундай бўлса, мени кетишимга изн беринг", деди.