"Ким дунёда ўзини бирор нарса билан ўлдирса, қиёмат куни ўша билан азобланади".
Имом Бухорий ривояти.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Кимки ўзини тоғдан ташлаб ўлса, жаҳаннам ўтидадир, унда мангу қолган ҳолида абадул-абад ўзини ташлайверади. Ким заҳар ичиб, ўзини ўлдирса, жаҳаннам ўтида мангу қолган ҳолида абадул-абад ўша қўлидаги заҳарини ичаверади. Ким бирор тиғ билан ўзини ўлдирса, жаҳаннам ўтида мангу қолган ҳолида абадул-абад ўша қўлидаги тиғини қорнига тиқаверади».
Имом Бухорий ривояти.