Агар кўп одамларнинг аҳволига қарасанг уларни мана бу нарсага зид эканларини кўрасан.
Улар Аллоҳга нисбатан бўлган ҳақларига эътибор назари билан қарашади, аммо, ўзларига нисбатан Аллоҳнинг ҳақларига эътибор беришмайди. Шу нуқтада улар Аллоҳдан узиладилар ва Аллоҳнинг маърифати, муҳаббати, Унга йўлиқиш шавқи ва Унинг зикри билан ҳузурланиш неъматидан қалблари тўсилиб қолади. Мана шу нарса, инсон ўз Роббиси ва ўз нафсидаги жоҳиллигининг намунасидир.