Фарзандлар билан бўладиган муомалада "Сен хатокорсан", деб айтиш ўрнига "Бу ишинг хато", деб айтинг. Мана шу иккинчи айтган сўзингиз тўғридир. Демак, хатони болага нисбат бериш ўрнига эътиборни хатонинг ўзига қаратиш керак.
Фарзандингизга "Сен бағритошсан", деб айтиш ўрнига "Сен укаларингга қўполлик қилдинг", деб айтиш керак.
"Сен кир ва ифлоссан", дейиш ўрнига "Кийиминг кир бўлибди", деб айтиш лозим.