Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Яхши суҳбатдош ва ёмон суҳбатдош аттор билан босқончига ўхшайди. Аттор ё сенга туҳфа беради, ё ундан сотиб оласан, ёки ундан хушбўй ҳид туясан. Босқончи эса ё кийимингни куйдиради, ё ундан бадбўй ҳид туясан», дедилар.
Имом Муслим ривояти.