Иброҳим ибн Адҳам кунларнинг бирида қуйидаги нарсаларни айтдилар:
Агар бандалар Аллоҳга нисбатан муҳаббатни (нечоғли улуғ даража) эканини билишганида эди, Унга нисбатан қизиқишлари сабаб, ейишлари, ичишлари ва кийинишлари озайиб кетар эди. Масалан, фаришталар Аллоҳга қаттиқ муҳаббат қўйишгани сабаб У Зотнинг ибодатига шу даражада шўнғишдики, ҳатто улардан баъзилари, Аллоҳ дунёни яратганидан бери рукуъ, сажда ва қиёмда туришади. Аллоҳнинг хизматида машғул бўлишгани учун на ўнг ва на сўлга ўгирилиб қарашмаган.