Адий ибн Ҳотим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Сизлардан ҳеч ким йўқки, Робби у билан ўртада ҳеч бир таржимонсиз гаплашмаса. У (банда) ўзининг ўнг томонига қараб, ўзи қилган амалнигина кўради. У ўзининг чап томонига қараб, ўзи қилган нарсанигина кўради. Олдига қараб, рўпарасидаги дўзахнигина кўради. Бас, яримта хурмо билан бўлса ҳам дўзахдан сақланинглар!»
(Аъмаш айтади: «Амр ибн Мурра менга Хайсамадан худди шуни сўзлаб бериб, «Биргина ширин сўз билан бўлса ҳам»ни қўшимча қилди»).
Имом Бухорий ривояти.