Яҳё ибн Муоз айтдилар:
Ориф кимса то икки орзусини адо этмагунича дунёдан чиқиб кетмайди.
1. Ўз нафсига йиғлаши.
2 Роббисига ҳамд‑сано айтиши.
Мана шу энг яхши сўзлардан биридир. Чунки, банданинг камолоти икки нарсада бўлади.
Биринчиси, ўзидаги камчиликка иқрор бўлиб, гуноҳини эътироф қилиш. Мана шу туйғудан ўзига‑ўзи йиғлаш келиб чиқади.
Иккинчиси, Аллоҳнинг азаматига иқрор бўлиш ва Роббининг камолотига шоҳид бўлиш. Мана шундан Аллоҳга ҳамд ва сано айтиш юзага келади.
Бу иккиси, банданинг эрталаб ва кечқурун айтадиган "Менга берган неъматларингга иқрор бўлдим ва гуноҳимга иқрор бўлдим", деб айтадиган истиғфорлар саййидида мужассамдир.