Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагича дуо қилардилар:
"Аллоҳумма инний аъузу бика минал ъажзи вал касали, ва аъузу бика минал қасвати вал ғафлати вал ъайлати ваз зиллати вал масканати. Ва аъузу бика минал фусуқи ваш шиқоқи ван нифоқи вас сумъати вар риё`и. Ва аъузу бика минас сомами вал баками вал жунуни вал бароси вал жузоми ва саййи`ил асқом".
Маъноси: Аллоҳим! Сенинг номинг билан ожизликдан, дангасаликдан, тошбағирликдан, ғафлатда қолишдан, бечораликдан, хорликдан, камбағалликдан, фосиқликдан, бахтсизликдан, мунофиқликдан, ном чиқариб машҳур бўлиб кетишдан, риёкорликдан, карликдан, соқов бўлиб қолишдан, жинни бўлиб қолишдан, пес ва мохов касалига дучор бўлишдан ҳамда касалликларнинг ёмонидан паноҳ тилайман.
Имом Табароний ривояти.