Ким тақво узра ҳаёт кечирса, у кучли ҳолда яшайди. Бир буюк олим 96 ёшга етди. Шу ёшда бўлишига қарамасдан фаоллиги ва беш ҳис аъзоси ўз кучини йўқотмаган. У кишидан: "Тақсирим! Бу соғликнинг сири нимада?!" деб сўралган эди, у киши: "Эй болам! Биз аъзоларни ёшликда сақлаган эдик, Аллоҳ таоло бизга улғайганимизда ҳам уларни соғ‑омон сақлаб қўйди. Ким тақвода яшаса, кучли ҳолда ҳаёт кечиради", деди.
Бир ўртоғимникига меҳмон бўлиб борган эдим, унинг отаси ҳам 96 ёшга кирган экан. У отахонни тиббий кўрикдан ўтказилган эди, у табиий ҳолатда соғ эди. Ўша қария: "Ҳаётимда ҳаром нарса, ҳаром аёл ва ҳаром мол‑дунёга яқинлашмадим. Ким тақво узра ҳаёт кечирса, кучли яшайди", деди.
Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусий.