Ажал яқинлашмоқда
– Машғулот кўплигидан охири кўринмаяпти.
– Нафс кейин бажарарман деб муҳлат қўйишдан тўхтамаяпти.
– Эртага тавба қиларман.....
– Эртадан намозни ўз вақтида мукаммал ўқишни бошлайман.
– Эртадан суннат (нафл) намозларни ўқишни бошлайман.
– Эртадан Қуръон вазифамни давом эттираман.
– Эртага....эртага...., деб айтиб турганида тўсатдан ажал келиб, жонини олиб кетади. Шунда у:
"То қачон улардан бирига ўлим келганида: "Парвардигор, мени (яна ҳаётга) қайтаринглар. Шояд, мен қолган умримда яхши амал қилсам", деб қолур. Йўқ, (у асло ҳаётга қайтарилмас)", (Мўъминун сураси, 99‑100‑оятлар).
Эртанг учун бугунданоқ амал қилиб қол, чунки ажал қачон келишини билмайсанку?!