"Эй олов, сен Иброхим учун салқин ва омонлик бўл!" деб айтдик. (Анбиё сураси, 69‑оят).
Аллоҳ оловни ўчириш учун бирор нарсани буюрмади. Балки, оловнинг ўзига совуқ бўлишни буюрди холос.
Шунингдек, Аллоҳ сенга кушойишни истаганда, маҳзунлигинг ёки касалинг ёки камбағаллигинг ёки хавфингга бартараф бўлишни буюради.
Шундай экан Роббингга ишон!