Тавба намози!
Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Қайси киши бирор гуноҳ содир қилсаю, сўнгра чиройли таҳорат олиб, ўрнидан туриб икки ракат намоз ўқиса, кейин Аллоҳ таолога истиғфор айтса, Аллоҳ унинг гуноҳини кечиради", деб сўнгра қуйидаги оятни ўқидилар.
"(У тақводор зотлар) қачон бирон-бир фаҳш-гуноҳ килиб қўйсалар, ёки (қандайдир нолойиқ иш қилиш билан) ўзларига зулм қилсалар, дарҳол Аллоҳни эслаб, гуноҳлари учун мағфират-кечирим сўрайдиган – ҳар қандай гуноҳни ёлғиз Аллоҳгина мағфират қилур, деб билган ҳолларида қилган гуноҳларида давом этмайдиган кишилардир" (Оли имрон сураси, 135‑оят).
Абу Довуд ривояти.