أهلا وسهلا ومرحبا إلى صحيفتنا
01 / 01

أهلا وسهلا ومرحبا إلى صحيفتنا

Саҳифамизга хуш келибсиз, марҳабо!

Араб хатиниг турлари (3-қисм)

Араб хатиниг турлари (3-қисм)

Девоний хати. Усмонийлар давлати тугатилиши даврида султон фармонлари ва давлатнинг девонларидаги ҳужжатлар ва васиқалар учун ишлатиладиган махсус хат тури юзага келади ва девоний хати деб номланади. Қалам юргизишга, ҳарфларининг шаклига кўра ушбу хатдан ажралиб чиққан хат тури бўлиб, у жалий девоний (ёки гулли девоний) деб аталади.

Агар девоний хатида ҳарфлар орасидаги чўзиқлар бўш қолса, жалий девонийда ушбу бўшлиқлар безак шакллар билан тўлдирилади.
Ижоза хати.    Бу хат тури нисбатан кам ишлатилиб, у райҳоний хатининг ривожлантирилган формаси саналади. Ундаги ҳарфлар хатти сулс ва хатти насх ҳарфларининг қоришмасидан ясалган.
IX–X асрларда илк хаттотлардан Иброҳим Сикизий, Юсуф Сижистоний, Ибн Баввоб ва бошқа устодлар ўттиз олти тур хатни ихтиро этишган.  Улар қуйидагилар:
1.    Тумор – ингичка, майда хат ёки қалам.
2.    Жалил – катта, йўғон қалам.
3.    Мажмуъ – қўшилма хат.
4.    Риёсий – 806 йилда зурраёсатанг Фазл ибн Сахлга аталган хат.
5.    Сулсайн – қаламнинг учдан икки ҳиссаси билан ёзилган хат.
6.    Нисф – машқ қаламининг ярми (қалам сифати).
7.    Жавониҳий – паралел чизиқли хат.
8.    Мусаласал – домоналарини ичига олиб занжир каби боғлаб ёзилган хат.
9.    Ғубори хулия – хатнинг зебу зийнат ва оройиши.
10.    Мансур – насрий сўзларда ишлатиладиган қалам.
11.    Муқтарин – сўздаги ҳарфларни бир-бирига улаб ёзилган хат.
12.    Ҳавоши – ҳошия қалами.
13.    Ашъор – шеърлар ёзадиган қалам.
14.    Луъ-луий – қалам сифати.
15.    Масоҳиф – мусҳафнинг кўплиги.
16.    Фаззоҳ ун-насх – очиқ ва равшан насх хати.
17.    Ғубор – майда қил қалам, мўйин қалам.
18.    Уҳуд – шартнома ва аҳдномаларда ишлатиладиган.
19.    Муаллақ  – таълиқ қаламидан.
20.    Муомарот – мажлис ва кенгашларда ишлатиладиган қалам.
21.    Муҳдас – янгидан ихтиро қилинган қалам.
22.    Мудаммаж – ҳарфларни бир-бирига киритиб, бир ўринга жойлаштириб ёзилган хат.
23.    Муқоввар – атрофи кесилган ва ўйилган хат.
24.    Мамзуж – аралаш ёзадиган қалам.
25.    Муфаттаҳ – қалам сифати.
26.    Муаммаёт – муаммолар ёзадиган.
27.    Мухаффаф – қалам сифати
28.    Мурсал.
29.    Мабсут – ёйиқ, ҳаракатлардан ҳоли бўлган хат.
30.    Товъамон – эгизак қилиб ёзиладиган соя берилган хат.
31.    Муъжиз – эъжоз чегарасига етказилган хат. Котибларни ожиз қолдирадиган хат.
32.    Мухаллаъ – қалам сифати.
33.    Девоний – девонхона, дафтардор, котибларнинг бир турли шикаста хати.
34.    Сиёқат – қаламни тез юргизиб ёзилган ясси хат.
35.    Қурама – кесиб ёпиштирилган хат.
36 тур хатдан бошқа шуҳрат қозонган хат номлари:
-    шикаста;
-    шикаста настаълиқ;
-    хатти сунбули;
-    хатти меҳи;
-    жали девони, ижозат, риқъа, шажари;
-    зулф;
-    уйғури;
-    хатти мусалсал настаълиқ билан;  
-    хатти мориқа;
-    румузод хатлари;
-    санъатли куфий хати;
-    хатти шоҳий, хатти Бобирий;
-    хатти туғро, дебож, хатти нохун ва бошқалар;
тирноқ билан бўрттириб ёзиладиган хат.


Тошкент Ислом Институти 4-курс талабаси
Каримов Зиёдуллоҳ Ғайбуллоҳ ўғли

 

  Салимжон Собиржон ўғли. Қаламдан тўкилган гўзаллик мақола http://info.islom.uz/new/index.
  Абдулқодир Муродов. Ўрта Осиё хаттотлик санъати тарихидан. Тошкент: Фан  нашриёти, 1971.  –Б.25.
  Ҳабиб. Хат ва хаттотон. Тошбосма. ЎзФА ШИ № 3640, –Б.20.
  Ҳабиб. Хат ва хаттотон. Тошбосма. ЎзФА ШИ № 3640, –Б. 20.
  Оинаи ирфон, Муталлимин ва муаллимин, № 8777, 5-сон, –Б.32.
  Али Саъдий. Қомуси Исмоний.  № 1698. –Б.18.
  Исоқхон. Жамеъ ул-хутути Исоқхон  ЎзФА ШИ,  № 621, –Б. 59-122-123.
  Мирсиддиқ Ҳишмат. Тазкират ул-салотин., № 34. –Б.2.
  Исмоилий Ҳаққи. Тадрисоти ибтидоия. ЎзФА ШИ, № 13177. –Б. 112-120-123.
  Муҳаммад Хафид. Дуррул мунтахаббот, № 2282, –Б.359.
  Аҳмад Рафиқ. Тарихи умумий. № 1760, –Б. 446.
  Муҳаммад тоҳир. Ажойиб ут-табоқот.  ЎзФА ШИ Фонди. Тошбосма. № 2779.

ЭЛЕКТРОН ДАСТУРЛАР

Андроид дастурлар

Рейтинг@Mail.ru

АНВАР АҲМАД

1977 йил Наманган шаҳрида туғилган. “Ал-Азкор”, “Риёзус солиҳийн”, “Маккаи мукарраманинг эски ва янги тарихи” китобларининг таржимони. 2003-йилдан бери Тошкентдаги турли тил марказларида араб тилидан дарс беради. www.arabic.uz веб сайтининг бош муҳаррири. Ва яна араб тили ва грамматикасига оид “Мабдаъ ул-қироат”, “Мабдаъ ус-сарф”, “Мабдаъ ун-наҳв”, “Шифоҳийя”,  “Истифтоҳ”, “Тафсилу акмалий”, “Ҳаракот”, “Авомил”, “Заририй”, “Ўқиш асослари”китобларини нашрга тайёрлаган. Ёш болаларга расмли “Алифбо”, “Ўқиш китоби” ва "Араб грамматикасидаги феъллар" номли қўлланмалар муаллифи.

МАҚСАДИМИЗ

Миллий қадриятларимиз, маънавий бой меросимизни тиклаш ва уларни чуқур ўрганиш, унинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимиз ўртасида тарғиб этиш, имом Замахшарий, Абдураҳмон Жомий каби бобокалонларимиз ижод қилган араб тили ва грамматикасига бўлган рағбатни қондириш, сақланаётган тарихий ва нодир қўлёзмаларни авлодларга етказиш, аждодларимиз ҳаёти, ахлоқи ва юксак маънавиятини ифодаловчи матнларни таржима қилиб, ёшлар қалбида улар қолдирган меросга ҳурмат, эъзоз ва муҳаббат туйғусини шакллантириш.

БИЗ БИЛАН БОҒЛАНИШ:  [email protected]