أهلا وسهلا ومرحبا إلى صحيفتنا
01 / 01

أهلا وسهلا ومرحبا إلى صحيفتنا

Саҳифамизга хуш келибсиз, марҳабо!

Араб хатиниг турлари (1-қисм)

Араб хатиниг турлари (1-қисм)

28 ҳарфдан иборат бўлган араб алифбосининг дастлабки шакли хатти маъқалий деб аталган. Маъқалий хати куфий хатигача бўлган қадимий ёзувлардан бўлиб, унинг ҳарфлари бутунлай текис – ёйиқ, тик чизиқлар билан ифодаланган бўлиб, ҳеч бир ҳарфида думалоқ шакл бўлмаганлиги билан куфий ҳатидан ажралиб туради.

Бу хатни “маъқалий” дейилишига сабаб шуки, милодий 623 да шу ном билан аталувчи иккита шахс яшаган – бири Маккада Маъқал ибн Синон ал-Асжий, иккинчиси Басрада Маъқал ибн Ясор ал-Музанийларнинг бирига нисбат берилганлигини билдиради . Аммо мазкур хат узоқ истеъмолда бўлмаган, шуҳрат қозона олмаган. VII асрдан бошлаб унинг ўрнини араб ёзувининг энг қадимийси ва энг машҳури хисобланган хатти куфий эгаллайди .
Куфий хати. Араблар фатҳ қилинган ерлардаги девонларни араблаштирув ва тартибга солишдан аввал барча мусулмонлар учун ўқишга осон бўлган ёзувни танлаш устида бош қотирадилар. Оқибатда куфа аҳли ўрганган хат турининг аниқ ва чиройлироқ бўлгани сабаб бошқа шаҳарларда жорий хат турларидан  кўра ушбу хат турини танлайдилар. Шундай қилиб, куфий хати давлатнинг барча ноҳияларида қўлланиладиган ёзув турига айланиб қолди. Бу хат нуқталардан холи бўлиб, ўзининг соддалиги ва безаклардан холилиги билан ажралиб туради.
Бу ёзув тури геометрик шаклларга асосланган бўлиб, ёзувида фақат тўғри ва доиравий чизиқлар қўлланади. Бу хат туридан асрлар давомида бошқа турли хил араб хатлари вужудга келган. Ҳар асрнинг куфий хати турлича ўзгариб, турли вилоятларда унинг турли хил шакли қўлланганлиги ҳамда у ишлатилган аср ва минтақага қараб, унга турли номлар берилган (масалан, V аср куфийси, VII аср куфийси, мамлуклар куфийси, андалус куфийси). Шу зайлда ундан етмишдан ортиқ шу турдаги хат тарқалади .
Куфий хати деб номланиши ҳақида бир неча фикрлар бор:
a.   Куфа шаҳрида ижод этилгани учун Куфага нисбати берилиб «куфий» дейилган;
b.   Замонамиз олимларидан Бухоролик машҳур хаттот Абдулғофир Раззоқ Бухорий эса бу ҳақда шундай деганлар: “Икки дунё саодати бўлмиш Қуръони карим ҳам мана шу хатда битилган.
Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу бошчилигида Қуръон китобат қилинди ва бир неча нусхада кўчиртирилди. У зот Қуръонни мана шу асл нусхадан кўчиришни буюрдилар. Шулардан бир нусхаси Куфа шаҳрига юборилган. Кейинчалик Ироқ, Хуросон, Ўрта Осиё халқлари мана шу Куфа шаҳрига юборилган Қуръондан нусха кўчирганлари учун у “Куфий Қуръон” ва “Куфий хати” деб атала бошлади ва шундай қилиб, “куфий” атамаси  хат оламига кириб қолди. Шунингдек, уммавийлар замонида VII аср охирида тангалар куфий хатида зарб қилина бошлади. Кейинчалик куфий хатига нуқталар, эъроблар (замма, фатҳа, касра) қўйилди. Тафсир, ҳадис, фиқҳ, ақоид, тарих илмларининг шиддат билан ривожланиши хат ёзишнинг ҳам тез, равон ва қулай бўлишини тақозо қилар эди. Куфий хати эса анча мураккаб бўлгани учун замон талабларига тўла жавоб бера олмасди. Илоҳий илҳом орқали куфий хати асосида пайдо бўлган араб хатининг биринчи ихтирочиси бағдодлик Абу Али ибн Муқла (ваф.338/950 й.) ҳисобланади. Ибн Муқла маъқалий (куфий) хати асосида араб ёзувининг етти хил асосий турини ихтиро этган. Бу кишидан кейин Шайх Жамолиддин Ёқут Жазоирий (277–397/891–1007 й.й.) (алайҳи раҳма вал мағфира) Ибн Муқла таълимоти асосида муҳаққақ ва машҳур олти хатни мукаммаллаштиради. Шунингдек, у насх хатининг ихтирочиларидан биридир. Манбаларда қайд қилинишича, Шайх Жамолиддин Ёқут Қуръони каримни ёқут хатида форсий таржимаси билан бирга минг адад кўчирган. Кейинчалик Ибн Баввоб (ваф.мил.1022 й.) ҳам хат услубининг гўзаллигини мукаммаллаштиради ва 36 хат туридан 17 хилини ихтиро қилади. Буюк хаттот Ёқут (XIII аср) ва бошқа улуғ хаттотлар араб ёзувига сайқал бериб, уларнинг янада мукаммал, жозибадор бўлишига ўзларининг бебаҳо ҳиссаларини қўшганлар, хатдаги услубларни охирига етказиб, такомиллаштирганлар” .

Тошкент Ислом Институти 4-курс талабаси
Каримов Зиёдуллоҳ Ғайбуллоҳ ўғли

Абдулқодир Муродов. Ўрта Осиё хаттотлик санъати тарихидан. Тошкент: Фан, 1971. –Б.22.
Абдулқодир Муродов. Ўрта Осиё хаттотлик санъати тарихидан. Тошкент: Фан  нашриёти, 1971. –Б. 22.
Абдулқодир Муродов. Ўрта Осиё хаттотлик санъати тарихидан. Тошкент: Фан  нашриёти, 1971. –Б. 22.
Ҳабиб Исфаҳоний Хат ва хаттотон//Тошбосма. Истамбул 1887й  Ўз ФА Абу Райҳон Беруний номидаги ШИ– № 3640.
Абдулғафур Раззоқ Бухорий. Ҳуснихат дурдоналари (Настаълиқ хати қоидалари). Тошкент: Мовароуннаҳр, 2008. –Б. 4.

ЭЛЕКТРОН ДАСТУРЛАР

Андроид дастурлар

Рейтинг@Mail.ru

АНВАР АҲМАД

1977 йил Наманган шаҳрида туғилган. “Ал-Азкор”, “Риёзус солиҳийн”, “Маккаи мукарраманинг эски ва янги тарихи” китобларининг таржимони. 2003-йилдан бери Тошкентдаги турли тил марказларида араб тилидан дарс беради. www.arabic.uz веб сайтининг бош муҳаррири. Ва яна араб тили ва грамматикасига оид “Мабдаъ ул-қироат”, “Мабдаъ ус-сарф”, “Мабдаъ ун-наҳв”, “Шифоҳийя”,  “Истифтоҳ”, “Тафсилу акмалий”, “Ҳаракот”, “Авомил”, “Заририй”, “Ўқиш асослари”китобларини нашрга тайёрлаган. Ёш болаларга расмли “Алифбо”, “Ўқиш китоби” ва "Араб грамматикасидаги феъллар" номли қўлланмалар муаллифи.

МАҚСАДИМИЗ

Миллий қадриятларимиз, маънавий бой меросимизни тиклаш ва уларни чуқур ўрганиш, унинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимиз ўртасида тарғиб этиш, имом Замахшарий, Абдураҳмон Жомий каби бобокалонларимиз ижод қилган араб тили ва грамматикасига бўлган рағбатни қондириш, сақланаётган тарихий ва нодир қўлёзмаларни авлодларга етказиш, аждодларимиз ҳаёти, ахлоқи ва юксак маънавиятини ифодаловчи матнларни таржима қилиб, ёшлар қалбида улар қолдирган меросга ҳурмат, эъзоз ва муҳаббат туйғусини шакллантириш.

БИЗ БИЛАН БОҒЛАНИШ:  [email protected]