أهلا وسهلا ومرحبا إلى صحيفتنا
01 / 01

أهلا وسهلا ومرحبا إلى صحيفتنا

Саҳифамизга хуш келибсиз, марҳабо!

Умар Насафий

Умар Насафий

Наҳв фанининг алломаларидан бўлган Умар Насафий ва Жоруллоҳ Замахшарийларнинг ораларида шундай латиф ҳодиса бўлгани ҳикоя қилинади. Умар Насафий Маккаи Мукаррамага борганларида Замахшарийни зиёрат қилмоқчи бўладилар ва у кишининг турган уйларига бориб, эшикни таққилатадилар. Ичкаридан Замахшарийнинг: “Ким у?” деганлари эшитилади.

Бу киши: “Умар!” дейдилару, ўзларини танитадиган бошқа сифатларини айтмайдилар. Замахшарий исмнинг ўзидан келган шахсни танимаганлари учун бу жавобдан қониқмайдилар ва: “Қайтиб кетавер!” дейдилар.
Шунда Умар Насафий: “Билмайсизми, Умар қайтиб кетмайдику!” деб жавоб берадилар.
Замахшарий: “Агар номаълум шахс шаклида қилсанг қайтиб кетади!” дейдилар.
“Умар номаълум шахсмас, уни сиз танийсиз”, деганларидан сўнг Замахшарий эшик олдида Умар Насафий турганларини биладилар ва эшикни очадилар.

Араб тилида бўлиб ўтган бу суҳбатни ўзбек тилимизга ўгирилганда оддий савол жавобга ўхшасада, бу айтишманинг ҳар бирида ўзига хос икки хил маъно мавжуд. Бири хозир кўриб чиққанимиздаги одатий суҳбатга алоқадор маънолар бўлса, иккинчиси араб тилининг наҳв ва сарф фанига оид қоидаларга тегишли маънолардир.
“Умар” калимаси агар аниқ шахс шаклида ишлатилса наҳв қоидасига кўра ғойри мунсариф, яъни тусланмайдиган исм ҳисобланади. Номаълум шаклда ишлатилганда эса мунсариф яъни туслаш мумкин бўлган исмлар жумласига кириб қолади. Демак: “Ким у?” деган саволга: “Умар!” дейишни ўзи билан Замахшарий бу кишини танимадилар ва: “Инсориф!” дедилар. “Инсориф” деб оддий суҳбатга кўра: “Қайтиб кетавер!” маъносини ишлатдилар. Лекин наҳв фани истилоҳига кўра “Умар калимасини туслаб бер”, дедилар. Насафийнинг: “Умар лаа янсарифу”, дейишлари ҳам айнан шундай икки хил маъноли жавоб бўлди. Яъни оддий суҳбатга кўра бу гап, Умар қайтиб кетмайди, маъносида бўлса, наҳв фани истилоҳига кўра, Умар исми тусланмайди, деган маънони билдирди. Замахшарийнинг: “Агар номаълум шахс шаклида бўлса қайтиб кетади!” наҳв фани истилоҳига кўра: “Агар Умар исмини накра, яъни номаълум шаклда ишлатсанг туслаш мумкин”, деган маънони ифода қилди! “Умар номаълум шахсмас, уни танийсиз”, деганда ўзларини нотаниш эмасларини билдирдилар ва Замахшарий эшик олдида оддий одам турмаганини, бу фасоҳатли аллома Умар Насафий эканини сездилар!
Бизнинг боболаримиз бўлган, бирлари Насафлик, иккинчилари Хоразмлик алломаларимиз ана шундай зийрак ва доно инсонлар бўлишган! Аллоҳ таоло уларни ўз раҳматига олган бўлсин!

Аброр Мухтор Али.

ЭЛЕКТРОН ДАСТУРЛАР

Андроид дастурлар

Рейтинг@Mail.ru

АНВАР АҲМАД

1977 йил Наманган шаҳрида туғилган. “Ал-Азкор”, “Риёзус солиҳийн”, “Маккаи мукарраманинг эски ва янги тарихи” китобларининг таржимони. 2003-йилдан бери Тошкентдаги турли тил марказларида араб тилидан дарс беради. www.arabic.uz веб сайтининг бош муҳаррири. Ва яна араб тили ва грамматикасига оид “Мабдаъ ул-қироат”, “Мабдаъ ус-сарф”, “Мабдаъ ун-наҳв”, “Шифоҳийя”,  “Истифтоҳ”, “Тафсилу акмалий”, “Ҳаракот”, “Авомил”, “Заририй”, “Ўқиш асослари”китобларини нашрга тайёрлаган. Ёш болаларга расмли “Алифбо”, “Ўқиш китоби” ва "Араб грамматикасидаги феъллар" номли қўлланмалар муаллифи.

МАҚСАДИМИЗ

Миллий қадриятларимиз, маънавий бой меросимизни тиклаш ва уларни чуқур ўрганиш, унинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимиз ўртасида тарғиб этиш, имом Замахшарий, Абдураҳмон Жомий каби бобокалонларимиз ижод қилган араб тили ва грамматикасига бўлган рағбатни қондириш, сақланаётган тарихий ва нодир қўлёзмаларни авлодларга етказиш, аждодларимиз ҳаёти, ахлоқи ва юксак маънавиятини ифодаловчи матнларни таржима қилиб, ёшлар қалбида улар қолдирган меросга ҳурмат, эъзоз ва муҳаббат туйғусини шакллантириш.

БИЗ БИЛАН БОҒЛАНИШ:  [email protected]