أهلا وسهلا ومرحبا إلى صحيفتنا
01 / 01

أهلا وسهلا ومرحبا إلى صحيفتنا

Саҳифамизга хуш келибсиз, марҳабо!

Араб луғатшунослиги тарихидан

Араб луғатшунослиги тарихидан

Араб луғатшунослиги (лексикография) узоқ тарихга эга. Луғатшунослик ўрта асрданоқ араб тилшунослигининг муҳим соҳаси бўлиб келган. Араб луғатшунослиги шундай бир даврда майдонга келдики, ҳали Европада тилшуносликнинг бу соҳаси номаълум эди.

Луғатлар тузиш фикри арабларнинг юнонлар билан ҳамкорлигидан келиб чиққан деган фикрлар бор. Лекин, бу фикр қанчалик тўғри бўлмасин, араб луғатшунослигининг келиб чиқиши, ўз тузилиши ва ривожланиши сабаби билан мутлақ ўзига хос ва мустақил ҳодисадир.
Ўрта аср мусулмон шарқининг маданий ва китобий тили сифатида араб адабиётининг, араб адабий тилининг ривожланиши, араб бўлмаган халқлар ўзларининг илмий фаолиятларида араб тилидан фойдаланишлари, адабий тил билан халқ тили вариантининг мавжудлиги – буларнинг ҳаммаси араб луғатшунослигининг вужудга келиши ва унинг узоқ асрлар давомида гуллаб яшнашига сабаб бўлди.
Араб луғатларини тузиш ҳижрий II асрнинг биринчи ярмида, милодий VIII асрнинг иккинчи ярмида бошланган.
Табийки, араблар билан бир қаторда араб халифалиги қўл остидаги форслар, юнонлар, Ўрта Осиё халқлари ва кўпгина бошқа халқлар орасидан етишиб чиққан олимлар ҳам араб луғатшунослигига катта ҳисса қўшганлар.
Замонавий олимлар араб луғатшунослигини уч мактабга бўлиб ўрганадилар. Бу мактабнинг биринчи ёрқин намоёндаси كتاب العين –“Китоб ал-Айн” луғатининг муаллифи Халил ибн Аҳмад бўлиб, у сўзларни ўзаклар ва уларнинг ҳар хиллиги асосида ўрганишни ишлаб чиқди. У изоҳли араб луғатларини ўзакка асосланган усулга алмаштирди. Мазкур луғатда у сўзларни ҳарфларнинг талаффуз ўрнига қараб жойлаштирди.
Халил ибн Аҳмаднинг бу усули деярли икки асрдан кўпроқ вақт ўзгармади ва кўпгина луғатшунослар ўз луғатларини шу усул асосида туздилар. Ал-Колийнинг (901-967 милодий йиллар) الكتاب الباري في اللغة “Ал-китаб ул-борий фил-луғати”, Ибн Сиданинг المحكم في لغة العرب“Ал-муҳкам фи луғатил-араб”, Абу Мансур ал-Азҳарийнинг تهزيب اللغة“Таҳзиб ал-луға” луғатлари шулар жумласидандир.
Иккинчи мактабга كتاب المقاييز“Китабул мақаайиз” луғатининг муаллифи Аҳмад ибн Форис киради. У ўз луғатида сўз тартибида аввал биринчи, сўнгра иккинчи ва ундан кейин учинчи ҳарфларни эътиборга олди. Ибн Дурайднинг “Ал-жамҳара” луғати шу усулда тузилган.
Учинчи мактабга Исмоил ал-Жавҳарий асос солган. Жавҳарий луғат тузишда бошқа усул қўллади. Унинг الصحاح “Ас-сиҳаҳ” деб номланган йирик луғатида сўзларнинг охирги ҳарфи тартибига риоя қилган ҳолда жойлаштирилган.
“Ас-сиҳаҳ” луғати луғатчилик борасида янги йўналиш бўлди. Бу луғат 28 та бобга бўлингандир. Мазкур луғат маълумотларнинг тўлиқлиги ва аниқлиги билан ажралиб туради. Жавҳарийдан кейин Ибн Манзур (1232-1311 милодий йиллар) ўзининг لسان العرب “Лисанул Араб” луғатини шу тартибда тузди.
Араб луғатшунослигининг яна бир вакили Ферузободийдир (1326-1414 милодий йиллар). У Жавҳарийнинг “Ас-сиҳаҳ” луғатини манбаа қилиб олган ҳолда ўзининг القاموس “Ал-қомус” луғатини яратди. Мазкур луғатдан кейин барча луғатлар “қомус” деб аталадиган бўлди.
 

Халқаро алоқалар бўлими мудири
М-А. Шокиров

ЭЛЕКТРОН ДАСТУРЛАР

Андроид дастурлар

Рейтинг@Mail.ru

АНВАР АҲМАД

1977 йил Наманган шаҳрида туғилган. “Ал-Азкор”, “Риёзус солиҳийн”, “Маккаи мукарраманинг эски ва янги тарихи” китобларининг таржимони. 2003-йилдан бери Тошкентдаги турли тил марказларида араб тилидан дарс беради. www.arabic.uz веб сайтининг бош муҳаррири. Ва яна араб тили ва грамматикасига оид “Мабдаъ ул-қироат”, “Мабдаъ ус-сарф”, “Мабдаъ ун-наҳв”, “Шифоҳийя”,  “Истифтоҳ”, “Тафсилу акмалий”, “Ҳаракот”, “Авомил”, “Заририй”, “Ўқиш асослари”китобларини нашрга тайёрлаган. Ёш болаларга расмли “Алифбо”, “Ўқиш китоби” ва "Араб грамматикасидаги феъллар" номли қўлланмалар муаллифи.

МАҚСАДИМИЗ

Миллий қадриятларимиз, маънавий бой меросимизни тиклаш ва уларни чуқур ўрганиш, унинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимиз ўртасида тарғиб этиш, имом Замахшарий, Абдураҳмон Жомий каби бобокалонларимиз ижод қилган араб тили ва грамматикасига бўлган рағбатни қондириш, сақланаётган тарихий ва нодир қўлёзмаларни авлодларга етказиш, аждодларимиз ҳаёти, ахлоқи ва юксак маънавиятини ифодаловчи матнларни таржима қилиб, ёшлар қалбида улар қолдирган меросга ҳурмат, эъзоз ва муҳаббат туйғусини шакллантириш.

БИЗ БИЛАН БОҒЛАНИШ:  [email protected]