أهلا وسهلا ومرحبا إلى صحيفتنا
01 / 01

أهلا وسهلا ومرحبا إلى صحيفتنا

Саҳифамизга хуш келибсиз, марҳабо!

Мунаббиҳот (ўзбекчаси билан)


Ҳар бир иши айни ҳикмат бўлган ва ҳар бир ишга қодир бўлган Ҳакийму Қодир таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин! Ўз умматларига Роббиси амри ила ҳикматни ўргатган Пайғамбаримиз алайҳиссаломга мукаммал ва батамом салавоту саломлар бўлсин!


У кишининг ҳадисларини Ислом умматига етказган оли байтлари ва саҳобаларига Аллоҳнинг розилиги бўлсин!
Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳадисларини бизларга етказиш ва англатишда беқиёс хизматлар қилган уламоларимизга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин!
Азиз ва муҳтарам ўқувчиларимиз!
Аллоҳ таолонинг инояти ила сиз азизларга “Мунаббиҳот” (охират кунига тайёргарлик) китобини арабий матни ва таржимаси ва бироз изоҳи билан тақдим қилмоқдамиз.

Мунаббиҳот юклаш

Рейтинг@Mail.ru

АНВАР АҲМАД

1977 йил Наманган шаҳрида туғилган. “Ал-Азкор”, “Риёзус солиҳийн”, “Маккаи мукарраманинг эски ва янги тарихи” китобларининг таржимони. 2003-йилдан бери Тошкентдаги турли тил марказларида араб тилидан дарс беради. www.arabic.uz веб сайтининг бош муҳаррири. Ва яна араб тили ва грамматикасига оид “Мабдаъ ул-қироат”, “Мабдаъ ус-сарф”, “Мабдаъ ун-наҳв”, “Шифоҳийя”,  “Истифтоҳ”, “Тафсилу акмалий”, “Ҳаракот”, “Авомил”, “Заририй”, “Ўқиш асослари”китобларини нашрга тайёрлаган. Ёш болаларга расмли “Алифбо”, “Ўқиш китоби” ва "Араб грамматикасидаги феъллар" номли қўлланмалар муаллифи.

МАҚСАДИМИЗ

Миллий қадриятларимиз, маънавий бой меросимизни тиклаш ва уларни чуқур ўрганиш, унинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимиз ўртасида тарғиб этиш, имом Замахшарий, Абдураҳмон Жомий каби бобокалонларимиз ижод қилган араб тили ва грамматикасига бўлган рағбатни қондириш, сақланаётган тарихий ва нодир қўлёзмаларни авлодларга етказиш, аждодларимиз ҳаёти, ахлоқи ва юксак маънавиятини ифодаловчи матнларни таржима қилиб, ёшлар қалбида улар қолдирган меросга ҳурмат, эъзоз ва муҳаббат туйғусини шакллантириш.

БИЗ БИЛАН БОҒЛАНИШ:  [email protected]