Ҳакимлардан бирига: Киши учун қайси нарса яхшироқ? деб айтилганида, у: яшаш учун ақл бўлиши", деди.
– Агар ақл бўлмасачи? дейилганида, у: "Айбини яширадиган дўстлар", деди.
– Агар ундай дўстлар бўлмасачи? дейилганида, у: "Одамларни севишига сабабчи бўладиган мол‑мулк", деди.
– Агар ундай мол‑мулк бўлмасачи? дейилганида, у: "Зийнатланиладиган одоб", деди.
– Агар ундай одоб бўлмасачи? дейилганида, у: "Омонда қолинадиган сукут", деди.
– Агар у ҳам бўлмасачи? дейилганида, у: "Одамлар ва шаҳарларни тинч ва осойишта қиладиган ўлим яхши", деди.