أهلا وسهلا ومرحبا إلى صحيفتنا
01 / 01

أهلا وسهلا ومرحبا إلى صحيفتنا

Саҳифамизга хуш келибсиз, марҳабо!

43. Бадал


البَدَلُ
Бадал (изоҳловчи)


Тобеъларнинг тўртинчи хили бадал дейилади.
М: وَاضِعُ النَّحوِ الإمَامُ عَلِيٌّ Наҳв фанининг асосчиси Имом Алидир жумласидаги «علي Али», جَدَّدَ الأمِيرُ القَصْرَ أكْثَرَهُ Амир қасрнинг кўпроғини янгилади жумласидаги «أكثر кўпроғи», انصَرَفَ الديوانُ عُمَّالَهُ Девон ишчилари кетишди жумласидаги «عمال ишчилар» каби сўзлар бадал дейилади.
Агар сен: واضع النَّحو عَلِيٌّ «Наҳв илмининг асосчиси Алидир» деб айтсанг, гапинг тўғри бўлади. واضع النحو الإمام عليٌّ «Наҳв илмининг асосчиси Имом Алидир» десанг жумланг тингловчига таъсирлироқ бўлади. Чунки наҳв илмига асос солишни Алига икки марта: биринчи марта имом унвони билан, иккинчи марта эса Али исми билан нисбат қилган бўласан. Бу жумладаги Али сўзи «бадал» деб аталади, ҳамда ўзидан олдинги сўзнинг эъробига эргашади. Мазкур мисолдаги Али сўзи хабар бўлган, рафъ қилинган «имом» сўзига эргашгани учун рафъ қилинган.
إنَّ الإمام عليا واضع النحو «Ҳақиқатда Имом Али наҳв илмининг асосчисидир» деган жумлада эса Али сўзи «инна»нинг исми бўлган, насб қилинган имом сўзига эргашгани учун насб бўлган.
النحوُ مِنْ وَضْعِ الإمامِ علي «Наҳв илми имом Али тарафидан асос солинган нарсалардан биридир» жумласидаги Али калимаси музоф илайҳ бўлгани учун жар қилинган «имом» сўзига эргашгани учун жар қилинган.
جَدَّدَ الأمِيرُ القَصْرَ أكْثَرَهُ «Амир қасрнинг кўпроғини янгилади», انصرف الديوانُ عُمَّالُهُ «Девон (идора) ишчилари кетишди» жумлаларида ҳам худди шунга ўхшаш сўзлар айтилади.
Бироқ аввалги мисолдаги бадал «бадал мутобиқ (мувофиқ)», деб номланади. Чунки «Али» сўзи маъно жиҳатдан «имом» сўзига мутобиқдир. Иккинчи мисолдаги «бадал» эса «бадал баъз» дейилади. Чунки қасрнинг кўпроқ қисми бутуннинг бир қисмидир. Учинчи гапдаги бадал эса «бадал иштимол» (ичига олиш, қамраб олиш) дейилади.
Чунки девон билан ишчилар ўртасида муносабат бор.

Бадал тўрт турлидир:
1. Бадали мутобиқ.
2. Бадали баъз.
3. Бадали иштимол.
4. Бадали ғалат.
– Бадал мубдалу минҳнинг ўзи бўлса, унга «бадали мутобиқ», дейилади. جاءنِي أخوكَ إبراهيمُ дегандаги إبراهيم каби.
– Бадал мубдалу минҳнинг бир жузъи бўлса, унга «бадали баъз», дейилади. قرأتُ الكتابَ نصفَه дегандаги نصف каби.
– Бадал мубдалу минҳнинг ичига кирган бир нарса бўлса, унга «бадали иштимол», дейилади انصرف الْمجلسُ عمالُهُ дегандаги عمالُ каби.
– Бадал мубдалу минҳнинг хато зикр этилганлигини кўрсатса, унга «бадали ғалат» ёки «бадали мубойин» дейилади. خذ درهَماً ديناراً дегандаги دينارا каби.
Танбеҳ: Бадал баъз билан бадали иштимолда мубдалу минҳга қайтадиган бир замир бўлиши керак.
Юқоридаги мисоллардаги نصفه ва عماله даги замирлар каби.

ЭЛЕКТРОН ДАСТУРЛАР

Андроид дастурлар


Рейтинг@Mail.ru

АНВАР АҲМАД

1977 йил Наманган шаҳрида туғилган. “Ал-Азкор”, “Риёзус солиҳийн”, “Маккаи мукарраманинг эски ва янги тарихи” китобларининг таржимони. 2003-йилдан бери Тошкентдаги турли тил марказларида араб тилидан дарс беради. www.arabic.uz веб сайтининг бош муҳаррири. Ва яна араб тили ва грамматикасига оид “Мабдаъ ул-қироат”, “Мабдаъ ус-сарф”, “Мабдаъ ун-наҳв”, “Шифоҳийя”,  “Истифтоҳ”, “Тафсилу акмалий”, “Ҳаракот”, “Авомил”, “Заририй”, “Ўқиш асослари”китобларини нашрга тайёрлаган. Ёш болаларга расмли “Алифбо”, “Ўқиш китоби” ва "Араб грамматикасидаги феъллар" номли қўлланмалар муаллифи.

МАҚСАДИМИЗ

Миллий қадриятларимиз, маънавий бой меросимизни тиклаш ва уларни чуқур ўрганиш, унинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимиз ўртасида тарғиб этиш, имом Замахшарий, Абдураҳмон Жомий каби бобокалонларимиз ижод қилган араб тили ва грамматикасига бўлган рағбатни қондириш, сақланаётган тарихий ва нодир қўлёзмаларни авлодларга етказиш, аждодларимиз ҳаёти, ахлоқи ва юксак маънавиятини ифодаловчи матнларни таржима қилиб, ёшлар қалбида улар қолдирган меросга ҳурмат, эъзоз ва муҳаббат туйғусини шакллантириш.

БИЗ БИЛАН БОҒЛАНИШ:  [email protected]