36. «Инна»нинг исми

Бўлим: 44 қоида Муъаллиф: Administrator


اِسْمُ إِنَّ
«Инна»нинг исми


М: إنَّ البُسْتَانَ مُثْمِرًا Ҳақиқатда боғ мевалидир жумласидаги «البستان» сўзи «инна»нинг исми дейилади.
«Инна» ҳарфидан кейин икки исм келади. Аввалгиси насб қилиниб «инна»нинг исми, иккинчиси эса рафъ қилиниб, «инна»нинг хабари дейилади. Шу сабабли биринчи исм насб исмлардан ҳисобланади.
«Инна» ва унга ўхшаш ҳарфлар «исмнинг рафъ ўринлари» мавзуининг олтинчи ўрнида зикр қилиниб, мисоллари ҳам айтиб ўтилди.
М: علمت أن البستانَ مثمرٌ، وكأن الشجرَ مورقٌ، ولكن المطرَ غزيرٌ، وليت الجوَّ معتدلٌ.
Танбеҳ: 24-дарсда рафъ ўрни керак бўлгани учун «Инна»нинг хабари келтирилди. Ушбу 36-дарсда насб ўрни керак бўлгани учун «Инна»нинг исми келтирилмоқда.

محال جر الإسم
Исмнинг жар (қаратқич келишиги яъни касра қилиб ўқиладиган) ўринлари

1- بعد حرف الْجرّ: أطْلُبِ العِلْمَ مِنَ الْمَهْدِ إلَى اللحْدِ  (олд кўмакчи)
2- الْمضاف إليه: كِتَابُ مَحْمُودٍ  (мослашмаган аниқловчи)
3- التَّابع لاسم مجرور: النعت، العطف، التوكيد، البدل: صَدِيقٌ جَاهِلٌ شَرٌّ مِنْ عَدُوٍّ عَاقِلٍ