33. Тамйиз

Category: 44 қоида Written by Administrator


التَّمْيِيزُ
Тамйиз (аниқлаштирувчи)


М: يُبَاعُ الكِتَابُ بِرَطْلٍ ذَهَبًا Китоб бир ратл тиллага сотилади жумласидаги «ذَهَبًا тиллага» сўзи «тамйиз», деб номланади.
Ҳажм, оғирлик, узунлик ўлчовлари, сонлар каби, барча номлар ноаниқ ҳолатдаги сўзлардир.
Агар сен: «Мен бир қинтор сотиб олдим» деб жим турсанг тингловчи қинтордан исталган мақсад нималигини тушунмайди. Сотиб олинган нарса кофе доними, шакарми, совунми ёки бошқа нарсами, у билолмайди. Агар сен: «Мен бир қинтор кофе донини сотиб олдим» деб айтсанг, қинтордан исталган мақсад нима эканини аниқлаштирган бўласан. Мазкур жумладаги кофе сўзи «тамйиз», дейилади, у эса насб ҳолатида бўлади.
Қуйидаги: «Савдогар бир ирдаб буғдой, бир қинтор шакар, юз зироъ ипак сотди».
«Мен бир соъ арпа, бир ратл асал, бир зироъ жун сотиб олдим», жумлаларида тамйизга мисоллар келтирилади.
Жумладаги кўзланган мақсадни ифодаловчи сўздан кейин келиб у сўзни аниқлаштириб, ажратиб берган сўз «тамйиз», дейилади.