أهلا وسهلا ومرحبا إلى صحيفتنا
01 / 01

أهلا وسهلا ومرحبا إلى صحيفتنا

Саҳифамизга хуш келибсиз, марҳабо!

32. Ҳол


الْحَالُ
Ҳол

Иш-ҳаракат содир бўлиш вақтида фоъил ёки мафъул биҳнинг ҳолатини баён қилган ҳар бир исм «ҳол», бўлади.
М: حَفِظَ مُحَمَّدٌ الكِتَابَ جَالِسًا Муҳаммад китобни ўтирган ҳолда ёдлади (ёки حَفِظَهُ صَحِيحًا уни тўғри ёдлади) жумласидаги «جَالِسًا ўтирган ҳолда» ёки «صَحِيحًا тўғри» сўзлари «ҳол», деб аталади.
Агар сен: «Амин сувни ичди» деб айтсанг, гапинг тўғри бўлади, бироқ бу гапда ичиш вақтида фоъилнинг ёки мафъул биҳнинг ҳолати маълум бўлмайди.
شرب أمين الماء قائما «Амин сувни турган ҳолатда «туриб ичди» десанг, Аминнинг ичиш вақтидаги ҳолатини баён қилган бўласан.
شرب أمين الماء رائقا «Амин сувни тоза ҳолида ичди» десанг ичиш вақтида сувни ҳолатини баён қилган бўласан. Шунга биноан قائما (турган ҳолда) ва رائقا (тоза ҳолда) сўзлари «ҳол», деб номланади. «Ҳол» насб ҳолатида бўлади.
Шу каби قرأ محمد الدرسَ قائمًا، شرب فريدٌ الْماءَ رائقًا дегандаги قائمًا، رائقًا каби. Булардан аввалгиси ўқиш феъли воқеъ бўлганида Муҳаммаднинг, яъни фоъилнинг қандай ҳолда бўлганини, иккинчиси, ичиш феъли воқеъ бўлган вақтда сувнинг, яъни мафъулнинг қандай ҳолда бўлганини билдирган. Шунинг учун булар ҳол бўлади.
Ҳол умуман накра исмда бўлади. Маърифа исмнинг ҳол бўлиши жуда ҳам оздир. اِنصرِفْ وحْدَكَ дегандаги وحدك каби.
Ҳол муфрадда ва жумлада бўлади. Жумла бўлганда жумлаи феълиййа ва жумлаи исмиййа бўлади.
جاء الغلامُ يركض، اُطلُبِ العلمَ وأنت فَتًى дегандаги يركض ҳамда وأنت فتًى жумлалари каби. Ҳол жумлаи исмиййа бўлганда, олдида кўп вақт «вов» бўлади. Юқоридаги وانت فتًى каби. Бу вовга «вови ҳолиййа», дейилади.
Танбеҳ: Ҳолни билиш учун феълнинг олдига كَيْفَ (қандай) саволини келтириб қараш керак. Агар шунга жавоб бўлишга яраса, у ҳол бўлади. Масалан, юқоридаги мисолларда феълнинг олдига كَيفَ келтириб, كيف قرأ محمد الدرس؟، كيف شرب فريد الْماءَ؟ деб савол берсак, аввалгисига قائمًا, иккинчисига رائقًا жавоб бўлишга ярайди.
Қуйидаги ҳоллардан фоъилнинг ҳолатини билдирганлари ва мафъулнинг ҳолатини билдирганларни ажратинг.
أُنْقُلِ الأخبار صحيحةً. عِشْ عَزِيزًا أو مُتْ كَرِيْمًا. لا تَأكُلِ الفواكِهَ فِجَّةً. جاءَ فريدٌ إلى الْمدرسةِ وهو يَبكي. تكلَّمْ صادقًا. إذا اجْتَهَدَ الطَّالِبُ صغيرًا ساد كبيرًا. لا تَحْكُمْ وأنتَ غَضْبَانُ. دخل العساكرُ المدينةَ وَهُمْ أُلوفٌ. رجع القائدُ من الْحربِ ظافرًا. يَجِبُ قَصُّ الأظفارِ طويلةً. لا تَنَمْ والشَّمسُ طالعةٌ. ركبتُ الفرسَ مُسْرَجًا. قبضوا على السارِقِ مُتَسَلِّقًا الْجدارَ. لاَ تَمْشِ مُخْتَالاً. احفظِ الدرسَ سريعًا. دخلتُ البستانَ مُزْهِرًا. كل شىءٍ يَبدُو صغيرًا ثُمَّ يَكْبُرُ.

ЭЛЕКТРОН ДАСТУРЛАР

Андроид дастурлар


Рейтинг@Mail.ru

АНВАР АҲМАД

GRAND TA'LIM нодавлат таълим муассасаси катта устози Анвар Аҳмад таълим даргоҳига асос солинган илк кунлардан бери фаолият юритади. Араб тили грамматикасида оид кўплаб дарслик ва адабиётлар тўпловчиси ва муаллифларидан.

arabic.uz сайтининг муҳаррири, "Риёзус солиҳийн", "Ал-Азкор", "Саодатга етакловчи ҳикматлар" ва бошқа кўплаб асарлар таржимони ва нашрга тайёрловчиси.

Анвар Аҳмад 1977 йилда таваллуд топган, оилали 4 нафар фарзанди бор. Миср Араб Республикасининг Азҳари Шариф, ал Азҳар институтлар бўлими, эъдодий ўрта-махсус билим юртини тамомлаган.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг шогирди. "Саҳиҳи Бухорий"дан шайх хазратларидан ижоза олган. “Олтин силсила” таржимонлар гуруҳининг аъзоси.

Аввал Миср Араб республикаси элчихонаси қошидаги фан ва таълим марказида араб тили ўқитувчиси, 2008 йилдан эса GRAND TA’LIM етакчи ўқитувчиларидан.

МАҚСАДИМИЗ

Миллий қадриятларимиз, маънавий бой меросимизни тиклаш ва уларни чуқур ўрганиш, унинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимиз ўртасида тарғиб этиш, имом Замахшарий, Абдураҳмон Жомий каби бобокалонларимиз ижод қилган араб тили ва грамматикасига бўлган рағбатни қондириш, сақланаётган тарихий ва нодир қўлёзмаларни авлодларга етказиш, аждодларимиз ҳаёти, ахлоқи ва юксак маънавиятини ифодаловчи матнларни таржима қилиб, ёшлар қалбида улар қолдирган меросга ҳурмат, эъзоз ва муҳаббат туйғусини шакллантириш.

БИЗ БИЛАН БОҒЛАНИШ:  [email protected]