31. Мустасна

Category: 44 қоида Written by Administrator


الْمُسْتَثْنَى بِإلاَّ
«Илла» («лекин», «бошқа»)нинг мустасноси


Мустасно: إلاَّ дан кейин келиб, إلاَّ нинг олдидаги жумла маъносининг хилофини билдирган исмдир.
خرج التلامذة من الكتَّابِ إلاَّ فريدًا дегандаги فريدًا каби.
Бунда إلاَّ нинг олдидаги خرج التلامذة من الكتَّابِ жумласи, ўқувчиларнинг мактабдан чиққанликларини англатади. Энди бунинг ортидан إلاَّ فريدًا десак, бошқалар чиқиб, Фариднинг чиқмагани билинади. Бу ерда الاَّ сўнгидан келган فريدًا калимаси إلاَّ нинг олдидаги жумла маъносининг хилофини англатяпти.
Шунинг учун فريدًا мустасно бўлади.
إلاَّ дан кейин зикр этилган исм «мустасно», деб айтилади, дедик. اِلاَّ нинг олдидаги сўз яъни унга қараб сўзланган исм эса «мустасно минъ», дейилади.
Масалан, юқоридаги التلامذة «мустасно минъ»дир. Чунки чиқиш унга қараб сўзланган. Чиқувчи кишилар ўқувчилар бўлган.
Масалан:
حفظ محمد الكتاب إلاَّ ورقةً десак, бунда мустасно минҳ الكتابَ бўлади. Чунки, ёдлаш унга қараб сўзланган. Ана шу ёдланган ورقةً эса мустасно бўлади, негаки у ёдланмай қолган.
Мустасно минъ баъзи вақт зикр этилади, баъзи вақтда эса зикр этилмайди. Масалан, ما اجتهد إلاَّ خالدٌ деганда, мустасно минъ зикр этилмаган.
Мустасно минъ зикр этилган каломга «том», дейилади.
Зикр этилмаганига «ноқис», дейилади.
إلاَّ нинг олдидаги жумлада нафийни (инкорни) англатадиган бирор нарса бўлса, унга «манфий», дейилади.
Нафийни англатадиган нарса бўлмаса, «мусбат», дейилади.
Масалан خرج التلامذة من الكتَّابِ إلاَّ فريدًا мисолида, калом мусбат бўлган.
ما خرج التلامذة من الكتَّابِ إلاَّ خالدًا мисолида калом манфий бўлган.
Мустасно калом том ва мусбат бўлганда, мансуб бўлади. Бошқа вақтларда ўрнига қараб марфуъ, мансуб, мажрур бўлиши мумкин.