29. Мафъулум фийҳ

Category: 44 қоида Written by Administrator


الْمَفْعُولُ فِيهِ
Мафъул фийҳ (ўрин-пайт ҳоли)


М: حَفِظَ مُحَمَّدٌ الكِتَابَ صَباحًا أمام المُعَلِّم Муҳаммад китобни эрталаб муаллимнинг олдида ёдлади жумласидаги «صَباحًا эрталаб» ва «أمام олдида» сўзлари мафъул «фийҳ», ёки «зарф», деб аталади.
Ҳар бир иш-ҳаракат бирор бир замон ва маконда содир бўлади. Агар сен: حَفِظَ محمد الكِتَابَ صَبَاحًا (Муҳаммад китобни эрталаб ёдлади) деб айтсанг, ёдлаш замонини баён қилган бўласан, у эса «эрталаб» сўзидир.
Агар сен حَفِظَ محمد الكِتَابَ أمام الْمُعَلِّمِ (Муҳаммад китобни муаллим олдида ёдлади) деб айтсанг, ёдлаш жойини баён қилган бўласан, у эса муаллим олдидаги жойдир. «Сабаҳан» сўзи зарф замон, «амама» сўзи эса зарф макон, дейилади. Бу икала сўз «мафъул фийҳ», деб ҳам номланади.
Мафъул фийҳ эса насб ҳолатида бўлиши лозим.
Зарф замонлар;
«Эрталаб» каби сўзлар «кечқурун, кун, тун, эрта тонг, эртага, тонг ёришган вақтида, тонгда, ҳеч қачон, вақтида, вақтида, бир лаҳза, бир соатда, бир муддат, бир йил, бир ойда».
Зарф маконлар;
«Олдида» каби сўзлар: «олдида, орқасида, орқада, устида, остида, ўнгда, чапда, ҳузурида, билан, бирга, рўпарасида, рўпарасида, рўпарасида барийд, фарсах, мил.
Юқоридаги таърифдан англанадики, мафъулун фийҳ ё замонни ё маконни англатадиган исмдир. Замонни англатадиган исмга «зарфи замон», маконни англатадирган исмга эса «зарфи макон», дейилади. Шунинг учун мафъулун фийҳни «зарф», деб юритилур.
Қуйидаги исмлардан зарфи замон ва зарфи маконни ажратинг.

صباح. مَاء. يوم. ليلة. بَريد. يَمين. تحت. غَد. سَحَر. مِيل. عِندَ. وراء. شهر. سنة. مَعَ. خَلْف. فَوقَ. شِمال. إزاء. لَحظَة. ساعة. مُدَّة. وقت. أمام. حِينَ. قُدَّامَ. تلقاء. عام. فَجر. قَرْن