أهلا وسهلا ومرحبا إلى صحيفتنا
01 / 01

أهلا وسهلا ومرحبا إلى صحيفتنا

Саҳифамизга хуш келибсиз, марҳабо!

26. Мафъулум биҳ


الْمَفْعُولُ بِهِ
Мафъул биҳ (тўлдирувчи)


М: حَفِظَ مُحَمَّدٌ الكِتَابَ Муҳаммад китобни ёдлади жумласидаги «الكِتَابَ китобни» сўзи мафъул биҳ дейилади.
Оламда рўй берадиган ҳар бир ишнинг бажарувчиси (фоъили) бўлади. Бу иш-ҳаракат бирор ишни бажариш учун содир бўлади. Иш-ҳаракатни бажарувчи киши ёки нарсага далолат қилувчи сўз «фоъил» деб аталади. Юқорида айтиб ўтилганидек, уни рафъ ҳолатида ўқиш лозим. Иш-ҳаракат содир бўлишига далолат қилувчи сўз «мафъул биҳ» дейилади. Мафъул биҳни насб ҳолатида ўқиш лозим.

Агар сен قَطَعَ مَحْمُود الغُصْنَ  (Маҳмуд шохни кесди) деб айтсанг, Маҳмуд фоъил «ғусна» (шох) сўзида кесиш иш-ҳаракати содир бўлгани учун «ғусна» сўзи мафъул биҳ бўлди.
 Мафъулум биҳ фоъил каби муфрадда, таснияда, жамда, музаккарда, муаннасда, исми зоҳирда, исми замирда бўлади.
قَرَأْتُ الكِتَابَ، قَرَأْتُ الكِتَابَينِ، قَرَأْتُ الكُتُبَ، فَهِمْتُ الْمَسْأَلَةَ، ضَرَبْتُكَ.
Бир феълнинг бирдан бошлаб, учгача мафъули бўлиши мумкин. كسرتُ القَلَمَ، اعطيتُ التلميذَ جائزةً، اعلمتُكَ محمدًا مجتهدًا каби.
Мана бу феъллардан аввалгиси битта мафъул, иккинчисида иккита мафъул, учинчисида учта мафъул бўлган.
Мафъулум биҳ билан ноиби фоъил орасида фарқ қуйидагичадир. Мафъулум биҳ маълум феъл сўнгидан келиб, ҳам мансуб бўлади. Ноиби фоъил эса, мажҳул феъл сўнгидан келиб марфуъ бўлади.
Бир мафъулни насбли қиладиган феъллар кўп бўлса-да, икки мафъулни насбли қиладиган феъллар жуда оздир. Уч мафъулни насбли қиладиган феъллар эса жуда ҳам оздир.
Яъни, бир нечтагинадир.
Мафъулум биҳ кўпроқ фоъилдан сўнг келади. Баъзи вақтларда фоъилдан аввал келади. بَنَى البَيْتَ إبْرَاهِيمُ каби.
Мафъулум биҳ умуман феълдан кейин келади. Баъзи вақтларда эса бирор мақсадни кўзлаб, феълдан олдин ҳам келади. إيَّاكَ نَعْبُدُ каби.
Мафъули биҳ – қилинмиш зотнинг исми бўлиб, каломда гўё кимни? Ёки нимани? деган саволга жавоб ҳукмида зикр этилади. Мафъули биҳ ўзбек тилига таржима қилинишда охирига (-ни) қўшимчаси қўшилади.
Масалан: قَتَلْتُ عَقْرَبًا، رَأَيْتُ ذِئْبًا، أَكَلْتُ طَعَامًا، جَمَعْتُ مَالاً Камдан-кам баъзи мафъули биҳларнинг таржимасига (-га) қўшимчаси қўшилади.
Масалан: أَعْبُدُ الله، لَقِيْتَ زَيْدًا فِي السُّوقِ، أَعْطَيْتُ زَيْدًا دِرْهَمًا жумлаларидаги Аллоҳ ва Зайд лафзлари каби.
Қоида: Ҳар бир мафъули биҳ мансуб бўлади.
Масалан: أَكْرَمْتُ مُسْلِمًا، أَكْرَمْتُ مُسْلِمَيْنِ، أَكْرَمْتُ مُسْلِمِيْنَ، أَكْرَمْتُ مُسْلِمَاتٍ
Қоида: Феълларга муттасил бўлган замирларнинг ҳар бири ҳукман мансуб бўлиб, мафъули биҳ бўлади.
Масалан:
ضَرَبَهُ، ضَرَبَهُمَا، ضَرَبَهُمْ، ضَرَبَهَا، ضَرَبَهُمَا، ضَرَبَهُنَّ، ضَرَبَكَ، ضَرَبَكُمَا، ضَرَبَكُمْ، ضَرَبَكِ، ضَرَبَكُمَا، ضَرَبَكُنَّ، ضَرَبَنِي، ضَرَبَنَا.
Қоида: Мафъули биҳ маълум сийғали феълларга хослангандир. Мажҳул сийғали феълларнинг мафъули биҳлари зоҳир бўлмайди. Зеро мажҳул феълларнинг ҳақиқий фоъиллари зикр қилинмаганлигидан мафъули биҳлари марфуъ бўлиб, фоъил мақомига ўтадилар.
Масалан: فُتِحَ الْبَابُ، ضُرِبَ زَيْدٌ، أكِلَ الطَّعَامُ، قَتِلَ ذِئْبٌ
Кўпинча мафъули биҳлар феълдан кейин келади. Инхисори тавҳим (маънони чегараланиши) учун баъзи вақтда феълдан олдин келади.
Масалан: Фақат Аллоҳ таологагина ибодат қиламан - الله أَعْبُدُ
Фақат Зайдни урдим - زَيْدًا ضَرَبْتُ
Фақат насибангни оласан - نَصِيبَكَ تَنَالُ
Музофин илайҳили мафъули биҳлар
رَأَيْتُ فَرَسَ بَكْرٍ، أَكَلْتُ لَحْمَ البَقْرِ، أَخَذْتُ رَقِيمَ الْحَبِيبِ، أَكْرَمْتُ فُقَرَاءَ الْبَلَدِ.
Сифатли мафъули биҳлар
رَأَيْتُ رَجُلاً عَالِمًا، أَكَلْتُ لَحْمًا مَشْوِيًّا، كَتَبْتُ مَكْتُوبًا عَرَبِيًّا، قَتَلْتُ حَيَّةً كَبِيرَةً
Таъкидли мафъули биҳлар
رَأَيْتُ زَيْدًا نَفْسَهُ، أَكَلْتُ الرُّمَّانَ كُلَّهُ، رَأَيْتُ رَجُلَيْنِ كِلَيْهِمَا، رَأَيْتُ الأَحْبَابَ أَجْمَعِيْنَ
Баъзи феълларнинг иккита мафъули биҳлари бўлади.
Масалан:
أَعْطَيْتُ زَيْدًا دِرْهَمًا، عَلَّمْتُ بَكْرًا عُلُومًا، أَعْطَيْتُ زَيْدًا لَحْمًا، أَلْبَسْتُ زَيْدًا جُبَّة.
Ушбу жумлалардаги тазйинотлар ҳам мафъули биҳлардир.

إِجْتَهَدْتُ كُلَّ ألإِجْتِهَادِ، عَزَّرْتُهُ بَعْضَ الْتَّعْزِيرِ، جَلَسْتُ أَحْسَنَ الْجُلُوس، عَلِمْتُ خَيْرَ الأعَمَالِ، تَفْعَلُ شَرَّ الْفِعْلِ، نَفْعَلَ أَسْهَلَ الأَفْعَالِ.

ЭЛЕКТРОН ДАСТУРЛАР

Андроид дастурлар


Рейтинг@Mail.ru

АНВАР АҲМАД

GRAND TA'LIM нодавлат таълим муассасаси катта устози Анвар Аҳмад таълим даргоҳига асос солинган илк кунлардан бери фаолият юритади. Араб тили грамматикасида оид кўплаб дарслик ва адабиётлар тўпловчиси ва муаллифларидан.

arabic.uz сайтининг муҳаррири, "Риёзус солиҳийн", "Ал-Азкор", "Саодатга етакловчи ҳикматлар" ва бошқа кўплаб асарлар таржимони ва нашрга тайёрловчиси.

Анвар Аҳмад 1977 йилда таваллуд топган, оилали 4 нафар фарзанди бор. Миср Араб Республикасининг Азҳари Шариф, ал Азҳар институтлар бўлими, эъдодий ўрта-махсус билим юртини тамомлаган.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг шогирди. "Саҳиҳи Бухорий"дан шайх хазратларидан ижоза олган. “Олтин силсила” таржимонлар гуруҳининг аъзоси.

Аввал Миср Араб республикаси элчихонаси қошидаги фан ва таълим марказида араб тили ўқитувчиси, 2008 йилдан эса GRAND TA’LIM етакчи ўқитувчиларидан.

МАҚСАДИМИЗ

Миллий қадриятларимиз, маънавий бой меросимизни тиклаш ва уларни чуқур ўрганиш, унинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимиз ўртасида тарғиб этиш, имом Замахшарий, Абдураҳмон Жомий каби бобокалонларимиз ижод қилган араб тили ва грамматикасига бўлган рағбатни қондириш, сақланаётган тарихий ва нодир қўлёзмаларни авлодларга етказиш, аждодларимиз ҳаёти, ахлоқи ва юксак маънавиятини ифодаловчи матнларни таржима қилиб, ёшлар қалбида улар қолдирган меросга ҳурмат, эъзоз ва муҳаббат туйғусини шакллантириш.

БИЗ БИЛАН БОҒЛАНИШ:  [email protected]