3. Мозий, музореъ ва амр.

Category: 44 қоида Written by Administrator

الْمَاضِي والْمُضَارِعُ وَالأَمْرُ

МОЗИЙ (ЎТГАН ЗАМОН), МУЗОРЕЪ (ҲОЗИРГИ-КЕЛАСИ ЗАМОН) ВА АМР (БУЙРУҚ МАЙЛИ)


Феъл уч қисмга бўлинади:
мозий, м: كَتَبَ ёзди; музореъ, м: يَكْتُبُ ёзяпти, ёзади; амр м: اكْتُبْ ёз!
Юқорида барча сўзлар уч турга яъни феъл, исм ва ҳарфга бўлиниши айтиб ўтилди. Шунингдек, иш-ҳаракат ва замонни англатувчи ҳар бир сўз феъл деб айтилишини ҳам баён қилиб бердик.
Феъл уч қисмга бўлинади: мозий, музорий ва амр.
Иш-ҳаракатнинг ўтган замонда бўлганини англатувчи феъл "мозий", деб аталади.
М: كَتَبَ (ёзди), دَحْرَجَ (юмалатди), انْطَلَقَ (кетди), اسْتَخْرَجَ (чиқарди).
Иш-ҳаракатнинг ҳозирги-келаси замонда бўлганини англатувчи феъл "музореъ", деб аталади.
М: يَكْتُبُ (ёзяпти, ёзади), يُدَحْرِجُ (юмалатяпти, юмалатади), يَنْطَلِقُ (кетяпти, кетади), يَسْتَخْرِجُ (чиқаряпти, чиқаради).
Музореъ феъли «أنَيتَ » ҳарфлари яъни «Музориъат» билан бошланган бўлиши лозим.
Иш-ҳаракатда талаб-буйруқ маъносини англатадиган феъл "амр", дейилади.
М: اكْتُبْ (ёз), دَحْرِجْ (юмалат), انْطَلِقْ (кет), اسْتَخْرِجْ (чиқар).
Амр олиш қоидаси
Амр феълини музореънинг олти мухотаб сийғасидан икки йўл билан олинади.
1. Ҳарфи музораатни туширилади.
2. Охирини сукун қилинади.
Биринчи ҳарф сукунли бўлгани учун бир алифи васлияни олиб келинади. Агар феълнинг музореъсидаги ўрта ўзаги яъни يفعل нинг  عни муқобилидаги ҳарфни ҳаракати заммалик бўлса алифи васлияни замма қилинади.
Масалан اُكْتُبْ ёз.
Қолган икки ҳолатда васлий алиф касра бўлади.
Масалан اِفْتَحْ، اِضْرِبْ  каби.
Муаннас мухотаб кўпликни нунидан бошқа нунларни тушиши сукунни ўрнини босади.