Баъзи бало ва офатлар Аллоҳ томонидан у кишини поклаш ва муҳаббатига муносиб қилиш учундир. Агар Аллоҳ таоло бир бандани севса, уни қийинчилик билан имтиҳон қилади. Ўша синов учун берган қийинчилик куч ва тоқатингиз чегарасида бўлади. Аллоҳ таоло тоқатдан ортиқ синов бермайди. Демак, ажр ва савобга эга бўлиш учун сабр қилиб қолинг!