Тасвирдаги ҳикматлар-5468

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг элчиси ва пайғамбарларнинг охиргисидирлар. У зот биз учун (дунё ва охиратда бахтиёр қилувчи) рисолатни олиб келиб, ўша Ислом рисолатини одамлар орасида тарқатганлар. Жажжи фарзандлар ёшлик пайтларидаёқ ушбу буюк шахсни танимоғи ва у зот ҳақларида ёзилган сийрат китоблари орқали бу кишида мужассам бўлган буюклик сирларини батафсил ўрганмоғи жуда зарурдир.