Агар фарзандингиз бир нарсага қаттиқ боғланиб, уни сотиб олиб беришингизни қаттиқ сўраб туриб олса, сиз уни ўзининг шахсий ҳисобидаги йиғиб юрган маблағдан ишлатишга унданг. Шунда фарзанд бир нарсага эга бўлиш қийинлигини, сиздан талаб қилишдан олдин бироз фикрлашга чорлайди. Ундан ташқари маблағ миқдори сотиб олишга етгунга қадар сабр қилишга ўрганади. Ушбу услуб фарзандингизни келажакда буюм, мол‑мулк ва рағбатлари олдидаги масъулиятни ҳис этишга ўргатади. Бу нарса ҳикмат билан тасарруф қилишда мустаҳкам шахсият қилиб тарбия улашади.