Бола тарбиясидаги энг катта хатолардан бири, фарзанд билан муомалада, уни ақли йўқ, ҳар қанча тушунтирилмасин у ҳеч нарсани тушунмайди, деган кўринишда муомала қилиб, уни тушуниши йўлида сабр қилмасликдир. Бу хато кўпроқ бува ва бувиси томонидан содир бўлади. Бу айни мусибатдир. Чунки, ҳали ҳаётни тўла‑тўкис тушунмайдиган, тўғри ва нотўғри йўлни билмайдиган бола жаҳолатда яшайди. Жаҳолатда яшаган бола ғам‑ғуссага ғарқ бўлади. Бу ҳолатда қолишида, атрофида яшаётган яқин ва узоқлари сабаб бўлади.